14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:52
Жамият 👁 3,134

Инсон – ҳаёт гултожи

Инсон – ҳаёт гултожи

Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.

(Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 15-модда)

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, йиллар ўтгани сайин биз Конституциямизнинг аҳамияти ва моҳиятини, ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини, қадр-қимматини янада чуқурроқ англаб бормоқдамиз. Конституция ҳар бир мамлакатнинг суверенитети, миллий давлатчилиги ривожи, фуқароларнинг ҳаёти, жамиятдаги ўрни ва турмуш тарзини белгилаб берадиган асосий қонундир.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқимизнинг инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини ифода этиб, миллий давлатчилигимиз ривожи, демократия ва ижтимоий адолат, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига асосланган, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг мустаҳкам йўли белгилаб берилди.

Асосий қонунимизда давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари Конституциямизда муҳрлаб қўйилгани мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, адолатли фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Конституциясининг асосий моҳияти инсонни улуғлашга қаратилган. Конституциямизнинг иккинчи бўлими бевосита "Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланган бўлиб, унда инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий ҳуқуқлари, иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳуқуқлари алоҳида боблар ва моддаларда мустаҳкамланган.

Дарҳақиқат, инсон – ҳаёт гултожи. Уни эъзозлаш, ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақиқий демократик, адолатли давлатга хосдир. Бу ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш, ён-атрофдагиларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳаёт тарзига айланган халқимизга хос фазилатлардандир.

Конституциямизнинг ғояси, асосий тамойиллари ва қоидалари умумэътироф этилган халқаро талаблар билан бирга, халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланиб келган қадриятларига тўла мос келади. Унга кўра, давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, инсон – олий қадрият ва давлат сиёсатининг асосий мақсади эканлиги, демократизм, давлат билан фуқаронинг ўзаро масъуллиги, қонунийлик, Конституция ва қонуннинг устунлиги, ҳокимиятлар бўлиниши, Ўзбекистон Республикаси томонидан фаол ташқи сиёсатнинг амалга оширилиши, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва бошқа принциплари – буларнинг барчаси Асосий қонунимизнинг бош ғояларидир. Мамлакатимизда ҳар қандай қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ана шу принципларга мос ҳолда қабул қилинади.

Асосий қонунимиз нафақат юридик норма, яъни мажбурий характерга эга бўлган қоида ва принциплари, балки маънавий жиҳатдан юксак қоидалари билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Халқимизга хос кўплаб умумбашарий қарашлар қоида сифатида Бош қомусимизда белгилангани унинг миллий характерини кўрсатади.

Ўзбекистон Конституцияси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларига, умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига асосланган, том маънодаги демократик Конституциядир. Унда инсон ҳуқуқларига оид бир қатор халқаро ҳужжатлар – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқлар тўғрисидаги пакт, Сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пакт, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, Аёллар тенг ҳуқуқлиги тўғрисидаги конвенция ва бошқа ҳужжатларда белгиланган асосий тамойиллар ўз ифодасини топган. Жумладан, Бош қомусимизнинг 3-боби Конституция ва қонун устуворлигига бағишланган. Давлатимиз томонидан чиқарилган қонунларнинг бажарилиши барча учун шартдир. Қонун олдида ҳар қандай фуқаро миллати, ижтимоий келиб чиқиши, тили, дини, ирқидан қатъи назар, тенг ҳуқуқлидир. Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари Конституцияда муайян тизимда, алоҳида боб ва моддаларда мустақил нормаларда акс эттирилган. Яъни, инсонга тегишли бўлган, халқаро стандартлар даражасидаги – унинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ҳуқуқлари мустаҳкамланган. Давлат бошқаруви ташкил этилаётганда, аввало, инсон ҳуқуқларига оид тамойил ва қарашлардан келиб чиқиб, бошқарув амалга оширилади.

Инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш муҳим ўрин тутади. Бунинг учун фуқароларнинг ўз ҳуқуқини яхши билиши, қонунларга риоя этиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан қонун доирасида муносабатга киришиши, бузилган ҳуқуқларини тиклашда бевосита судларга мурожаат қилиш маданиятини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, фуқароларга бевосита ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокатура институтининг ролини янада ошириш, адвокатларнинг суд жараёнида процессуал иштирокини янада кенгайтириш борасидаги изчил ишлар ўзининг юксак самараларини бермоқда. Буларнинг барчаси қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Қонун устуворлигини таъминлаш амалда инсон ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлаш демакдир. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий талаби ҳам айнан қонунларга оғишмай риоя этиш, қонунларни тушунтириш, қонунбузарликка қарши кураш ва бошқаларга асосланади.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида давлат бошқарувини янада демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилиш ҳамда жамиятни янгилаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли изчил ислоҳотларнинг бош мақсади ҳам инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини янада кенгроқ таъминлашдан иборатдир.

Бобоқул Тошев,Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлар доктори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019