ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИК ҲОЛАТЛАРИДАН ХОЛИ БЎЛАДИЛАР
27 сентябрь куни Амударё туманидаги Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида умумий йиғилиш ўтказилиб, унда “Ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш тўғрисида” ги масала муҳокама этилди.
Йиғилишда коллеж директори Ш.Раҳимбердиев сўзга чиқиб муҳокама этилаётган масала юзасидан тўлиқ маълумот берди ва бу масала бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлади.
Шундан кейин коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Отабоев сўзга чиқиб, ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишларга кенг тўхталди.
Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶