16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 17:35
Жамият 👁 1,204

ЭНЕPГИЯ PЕСУPСЛАPИНИ ТЕЖАШ, ВАҚТИДА ҲАҚ ТЎЛАШ – ФАPОВОН ТУPМУШ КАФОЛАТИ

ЭНЕPГИЯ PЕСУPСЛАPИНИ ТЕЖАШ, ВАҚТИДА ҲАҚ ТЎЛАШ – ФАPОВОН ТУPМУШ КАФОЛАТИ

Кундалик турмушда электр энергияси, газ ва сувга доим эҳтиёж сезилади. Кун давомида ҳар ким уларни ўзига керагича ишлатади. Аммо бу ресурслар қандай манбалар орқали бизгача етиб келаётганлиги, уларнинг заҳираси қанча муддатга етишига қизиқиб ҳам кўрмаймиз. Энергия ресурсларини аҳолига етказиб бериш ҳам кўп миқдорда маблағ талаб қиладиган иш ҳисобланади.

Мамлакатимизда аҳоли сони тобора ўсаётган бир пайтда энергия ресурсларига ҳам эҳтиёж ортиб бормоқда. Маълумки, бу эҳтиёж юртимизда “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятлари томонидан таъминланиб келинмоқда. Шу баробарида ресурсларимиз қанчадир миқдорда хорижга экспорт ҳам қилинаётганидан хабардормиз. Бу ҳолат ҳамда энергия ресурсларининг нархи оширилаётганлиги, аҳоли зарурати ортаётган бир пайтда қизиқишларга сабаб бўлиши табиий.

ЎзАда эълон қилинган “Энергия ресурсларининг нархи нега ошмоқда?” номли мақолада бунинг сабаблари ҳақида батафсил сўз юритилган. Мақолада охирги 10 йил ичида мамлакатимиз саноати ва аҳолисининг табиий газга бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада ошганлиги ва шу билан бирга сўнгги 35-40 йил ичида Кўкдумалоқ, Газли, Шўртан, Денгиз кўл каби асосий газ конларидаги табиий газ заҳиралари камаяётгани айтиб ўтилган: “Эски конларда газ қазиб олишни бир маромда ушлаб туриш ва янгиларини ишга тушириш мураккаб ва кўп харажат талаб этади. Газ конларини барпо этишнинг дастлабки босқичида газнинг паст босими 400-500 атмосферани ташкил этган эди. Ҳозирги кунда мавжуд конларда бу кўрсаткич ўртача 25-40 атмосферага қадар камайган. Табиий газни газ транспорт тизимига тайёрлаб, етказиб бериш учун эса камида 75 атмосфералик босим керак бўлади.

Босимни табиий газ етказиш учун зарур даражада ушлаб туриш мақсадида 2000-2017 йилларда конларда 66 агрегатдан иборат 16 сиқиш компрессор станциялари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳам табиийки, анча маблағ сарфлашни талаб этди. Охирги 10 йилда мамлакатимизда нефть ишлаб чиқаришнинг қарийб 4 баравар камайгани оқибатида нефть ва нефть маҳсулотлари импорти шунча ортди. Натижада “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг нефть ва нефть маҳсулотларини импорт қилишга валюта харажатлари ҳам анча ўсди.”

Мақолада изоҳ берилганидек, ички бозорда нефть маҳсулотларига бўлган чакана нархлар динамикаси жаҳондаги кўрсаткичлардан орқада қолмоқда. Pоссияда 1 литр А-91 бензинининг ўртача нархи 0,64, Қирғизистонда 0,63, Туркияда 1,04, Хитойда 1,09 АҚШ долларини ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу нарх ўртача 0,53 АҚШ долларига тўғри келмоқда.

Шунингдек, табиий газ ва электр энергияси ресурсларининг нархлари ўзаро боғлиқлиги ҳақида сўз юритилиб, рақамлар мисолида таҳлил қилинган: “2017 йилда мамлакатимизда 61 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, шундан 48,8 миллиарди табиий газ асосида ишлаб чиқарилган электр энергиясидир. Бунга 15,2 миллиард куб метр газ, яъни қазиб олинган газ умумий ҳажмининг 24 фоизи сарфланган. Шу тариқа, табиий газ нархининг ошиши билан электр энергияси нархи ҳам ошади. Бу эса иқтисодиётда инфляция кўрсаткичларига таъсир қилмасдан қолмайди. Мавжуд иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказларининг аксарияти ўтган асрда барпо этилган бўлиб, улар ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган. Улардан ортиқча фойдаланиш тармоқда икки баравар кўп ёқилғи сарфланишига олиб келади.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти қувватларининг 80 фоизи эскиргани боис, замонавий технологияларни жорий этиш орқали уларни модернизация қилиш зарур. Бу электр энергияси ишлаб чиқаришни 1,5 баравар оширишга хизмат қилади.

Энергия ресурслари тарифларига тўхталадиган бўлсак, аҳоли учун газ ва электр энергияси нархи ошганини эшитиб, ҳайратланамизми? Албатта, йўқ. Нархларнинг ошганидан норози бўламизми? Ҳа. Нархлар ошиши сабабларини эса тушунишга, англашга уринамизми? Келинг, ўзимизни алдамайлик – йўқ, уринмаймиз. “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятлари тизимидаги компаниялар деярли давлатга қарашли, яъни улардаги давлат улуши 98 фоиз экани ҳам, аслида бизнинг бахтимиз. Улар аҳоли ва иқтисодиёт учун табиий ресурсларни ишлаб чиқариш билан бирга давлатга солиқ тўлаши, янги лойиҳаларга сармоя киритиши, қўшимча иш ўринлари яратиши керак, шундай қилмоқда ҳам.”

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ овози (Голос народа)” саҳифасида эълон қилинган ЎзАнинг ушбу мақоласига фойдаланувчилар турлича муносабат билдирган. Қуйида уларнинг баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Хайитбой Pаимберганов исмли фойдаланувчи: – Эски асбоб ускуналарни янгисига алмаштирмасак, сарф-харажатлар ошиб кетаверади.

Abdulla Mirzajonov:

– Шунча токга тўланаётган пуллар қаерга кетяпти, нега уларни кўпайтирмайди?

Дамир Султонов:

– Бу тўлаётган пулларимиз, давлат электр ишлаб чиқариш учун сарфлаётган харажатларнинг ярмини ҳам қопламайди. Тизимда қилинадиган иш кўп, шунча пулни қаердан олади?

Гулмира Кадырова:

– Кўпайтириш керак деган билан иш битмайди. Унга кетадиган пулни давлат қаердан олсин, ўзи шундоқ ҳам харажатларни ярмидан кўпи насия бўлиб кетган бўлса

Дилфуза Собиржонова:

– “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қувватларининг 80 фоизи эскирган, агар модернизация қилинса энергия ишлаб чиқаришни 1,5 баравар ошириш мумкин.

Nodir Alimov:

– Газ ва электр-энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишимиз ва келажак авлод ҳақида ҳам қайғуришимиз шарт!

Bekzod Djuraboev:

– Газ ва электр-энергия бормаган жойлар нимани тежасин?

Сэм Наджмидиннов:

Агар модернизация қилиш газ ва электр токининг ошишига олиб келса, буни амалга ошириш керак. Фақат кам таъминланганларга шароит яратиб бериш керак. Бу ҳолда бойиб битиб кетганлар кўпроқ тўласин.

Бу маълумотлар орқали беминнат фойдаланилаётган табиий газ, сув ва электр энергиясини узлуксиз етказиш осон кечмаётганлигини билиш, бу ҳақда етарлича тасаввурга эга бўлиш мумкин. Шундай экан, ҳар бир хонадонда узлуксиз ишлатилаётган табиий ресурсларимиздан тежамкорлик билан фойдаланиш лозим. Истеъмол учун ўз вақтида ҳақ тўланиши эса ушбу ресурсларни ўз вақтида, зарур миқдорда етказиб бериш имконини бериш билан бирга келажакда авлодларимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун ҳам асос бўлади.

Озода ХУДОЙБЕPГАНОВА,

журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019