28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 23:13
Жамият 👁 345

“Global position system” МЧЖнинг Амударё туман филиали томонидан қаттиқ маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқилмоқда

“Global position system” МЧЖнинг Амударё туман филиали томонидан қаттиқ маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқилмоқда

Йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ўз вақтида чиқинди полигонларига олиб чиқиб ташлаш, аввало атроф-муҳит тозалигини сақлаш, қолаверса, экологик вазиятни соғломлаштириш имконини беради. Шу боис, мамлакатимизда мазкур йўналишдаги ишларни замон талаблари даражасида ташкил этиш, соҳани модернизация қилиш билан бир қаторда моддий-техник таъминотини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2023 йилнинг 20 январь санасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органи билан хусусий шерик, яъни “Global position system” МЧЖ ўртасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим имзоланган эди. Мазкур битимга биноан “Global position system” МЧЖ Амударё, Тахтакўпир, Қораўзак туманларининг қаттиқ ва маиший чиқиндиларини олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳамда 18 млрд сўмлик инвестиция киритиш мажбуриятини олган эди.

Ушбу мажбуриятни бажариш мақсадида корхона томонидан шу кунгача 5 млрд 52 млн сўмлик инвестиция маблағлари киритилди. Белгиланган ҳудудлардан қаттиқ маиший чиқиндиларни санитария-гигиена қоидалари ҳамда экологик талаблар даражасида чиқинди полигонларига олиб чиқиб ташлашни таъминлаш мақсадида корхона томонидан жами 7та махсус чиқинди ташувчи автотранспорт техникалари харид қилинди. “Самарқанд авто” заводида ишлаб чиқарилган “ИСУЗУ” русумли, 12 куб метр ҳажмли 2 та махсус чиқинди ташувчи автотранспорт воситаси, Хитойда ишлаб чиқарилган “Shachman” русумли 8 куб метр ҳажмли техника ва 1 дона "ИСУЗУ" русумли мультилифт техникалари Амударё туманига олиб келинди ва туман ҳокимлиги олдидаги майдонда ҳоким ўринбосари Баҳодир Эрназаров томонидан ҳайдовчиларга топширилди.

Айни пайтда “Global position system” МЧЖ Амударё тумани филиалида аҳолига хизмат кўрсатиш учун 20 та махсус қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш техникалари мавжуд бўлиб, 17 та чиқинди ташиш машинаси, 2та мультилифт, 1та ассенизатор техникасидан самарали фойдаланилмоқда.

Бу техникалар нафақат ишни сифатли ва самарали олиб бориш, балки ушбу йўналишда камида 10 та янги иш ўрни яратиш имконини ҳам берди. Ҳозирги кунда корхонада жами 60 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарорига мувофиқ фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича намунавий оммавий шартнома тузилиши кўрсатиб ўтилган. Шунга кўра тумандаги 49 та фуқаролар йиғинлари билан оммавий шартномалар, юридик ташкилотлар билан 344 та шартнома тузилди. Ушбу шартномаларга мувофиқ мунтазам равишда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг “Сигнал” усулида олиб чиқиб кетилиши таьминланмоқда.

Амалга оширилаётган бу каби изчил чора-тадбирлар туфайли ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндилар тўпланиб қолишига барҳам берилиб, атроф-муҳит ифлосланиши ва экологик вазият бузилишининг олди олинмоқда.

Равшан Баҳромов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026