13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:46
Қишлоқ хўжалиги 👁 1,109

Амударёлик пахтакорлар 32 524 тонна пахта топшириб, шартномавий режасини ортиғи билан бажарди!

Амударёлик пахтакорлар 32 524 тонна пахта топшириб, шартномавий режасини ортиғи билан бажарди!

Бугун туманимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермерларимиз, уларга хизмат кўрсатувчи корхоналар меҳнат жамоалари, қўйингки, бутун туманимиз аҳли ўзгача қувончда.  Чунки бугун Амударёлик пахтакорлар 2018 йил ҳосили учун  32 минг 524 тонна пахта етиштириб, давлат олдидаги йиллик шартномавий режаларини ортиғи билан бажардилар.

Албатта бундай натижага эришиш ўз-ўзидан бўлмайди.  Қишлоқ хўжалиги соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, сифатли хом-ашё етиштириш ва қайта ишлаш бўйича  қабул қилинган ҳужжатлар,  жумладан Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори  фермерларимизнинг ерга бўлган, ишга бўлган муносабатини тубдан ўзгартирди. Миришкор фермерларимизнинг яратиб берилган имконият ва имтиёзлардан тўлақонли ва самарали фойдаланиши, туну кун қилган фидойи меҳнатлари ўз натижасини кўрсатди.

Деҳқончилик –  машаққатли иш. Ҳар қандай экинни экишда албатта илм билан ёндашиш,  илғор тажрибаларни амалиётда қўллаш, ҳар бир фасл ва ва ҳар бир куннинг об-ҳавосини олдиндан билиш, сезиш ва шунга қараб иш кўриш лозим. Эзгу ният билан қишнинг қаҳратони-ю ёзнинг жазирамасида ҳам ҳар бир тадбирни ўз вақтида сифатли бажарган деҳқоннинг ҳосили албатта баракали бўлади. Шу маънода бугунги эришилган ғалаба ҳам деҳқонларимизнинг, қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг, соҳага хизмат кўрсатувчи барча ҳамкор ташкилотлар меҳнат жамоаларининг ҳамжиҳатликдаги хизматлари самараси, десак ўринли бўлади.

Жорий йилда мавжуд 510 та фермер хўжаликларимизнинг 15 минг 550 гектар ерига чигит экилди,  об-ҳаво қийинчиликларига қарамай текис ниҳол олишга эришилди. Қишлоқ хўжалиги экинларининг ўз вақтида суғорилиши мўл ҳосилга ишончли замин яратади. Жорий йилги ғўза вегетация давридаги сувнинг бироз танқислигини инобатга олиб, сувни тежайдиган технология – 4 та кўчма эгилувчан қувурлар комплекси олиб келиниб, фермер хўжаликларига берилди. Суғориш ишларини ўз вақтида самарали олиб бориш   учун Хитой Халқ Pеспубликасида ишлаб чиқарилган 30 дона кичик кўчма дизел насослари етказиб берилганлиги ҳам ўз натижасини берди.

Бу каби чора-тадбирлар ғўза ниҳолларининг ортиқча чанқаб қолишининг ва ҳосил нишоналари тўкилишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Натижада куз бошлангунига қадар пахта майдонларимизда ҳосил қийғос очилиб, йиғим-теримга киришилди.

Пахта йиғим-терим мавсумини ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан қисқа муддатларда уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида  туманда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан терим олдидан секторлар раҳбарлари томонидан туманимиз ҳудудларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, ихтиёрийлик асосида 300 та терим отрядлари шакллантирилди.

Шуниси аҳамиятлики  бу йил Амударё тумани пахта ҳосилини ҳашарчиларсиз териб олиш ташаббуси билан чиққан туманлардан бири бўлди. Туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллардан буён шаклланган тизим, фидойи ва меҳнаткаш халқимизнинг ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари натижасида давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режани Қорақалпоғистонда биринчи, Ўзбекистонда биринчилар қатори ортиғи билан уддалаб, меҳнат зафарига эришилди. Бунинг учун барча юртдошларимизга чуқур миннатдорчилигимни билдираман.

Бу йилги бунёд этилган хирмон нафақат фермер хўжаликлари  даромадининг ошиши балки туманимиз аҳолиси ҳаётининг фаровонлиги ва турмуш даражасининг янада яхшиланиши учун ҳам катта аҳмиятга эга бўлди.  Чунки жорий йилда пахтанинг харид нархининг оширилгани, терим учун ўтган йилларга солиштирилганда деярли икки баробардан ортиқ ҳақ тўлгангани фермерлар ва ҳашарчиларнинг моддий манфаатдорлигини оширишда муҳим омил бўлди. Шунингдек, бу омил вақтинча ишсиз юртдошларимизнинг йиғим-теримда иштирок этиб, оиласига қўшимча даромад келтириш воситаси ҳам бўлди.

Пахта терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитларнинг яратилгани, жумладан дала бошида иссиқ овқат ва чой ташкил этилгани, илғор теримчилар  доимий равишда рағбатлантирилиб борилгани, маданий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши, терим пулларининг ўз вақтида кунлик  ҳисоб-китоб қилиб борилгани пахтакорларга янада  куч бағишлади.  Шу кунгача туманимиз бўйича жами 24 млрд. сўмдан зиёд нақд пул терим ҳақи сифатида тарқатилди. Жами йиғиб-териб олинган 32 минг тоннадан ортиқ  пахтанинг асосий қисми биринчи навга топширилгани эса фермерларимизнинг юқори даромад олишини таъминлайди.

Фурсатдан фойдаланиб барча  қишлоқ хўжалиги ходимларини, деҳқон ва фермерларимизни, ҳашарчи ва ёрдамчиларни, пахта йиғим-теримига ўзининг ҳиссасини қўшган барча юртдошларимизни эришилган меҳнат зафари билан чин қалбимдан табриклайман ва ўзимнинг самимий ташуккуримни билдираман. Машаққатли меҳнатингизнинг роҳатини кўриш бахти Сизга насиб этсин, азиз юртдошлар!

Султонбой ЙЎЛДАШЕВ, Амударё тумани ҳокими.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026