28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 19:46
Жамият 👁 2,337

Ёшлик – илм ҳунар эгаллаш даври

Ёшлик – илм ҳунар эгаллаш даври

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг41-моддасидан


Отам шифокор бўлгани учунми, болалигимдан шу соҳага қизиққанман. Болалар билан ўйнаётган дамларимизда ҳам бирортаси суриниб ё тўқнашиб кетиб йиқилса, унга худди отамнинг беморларга ғамхўрлик қилгани каби мен ҳам ғамхўрлик қилишга уринардим.

Умумтаълим мактабини битказиб, Нукусдаги 1-сонли тиббиёт колле-жига ўқишга кирдим. Ўқиш, амалий машғулотлар жараёнида танлаган соҳам ниҳоятда жиддий ва масъулиятли эканлигини теранроқ англадим. Бироқ бу мени ниятимдан қайтармади. Ва аксинча ҳар кунги дарс машғулотларини пухта ўзлаштиришга интилдим.

Коллежни тугатиб 2006-2007 йиллар оралиғида муддатли ҳарбий хизматда бўлдим. Бир йил давомида ўз хизмат бурчимни аъло даражада бажарганим учун менга олий ўқув юртига кириш учун энг юқори баллнинг 25 фоизи миқдорида имтиёз берилди. Олий ўқув юртларига қабул вақтигача Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиалининг хирургик реанимация бўлимида ишладим. Имтиёзим туфайли Тошкент тиббиёт олийгоҳининг Нукус филиали даволаш иши факультетига тўлов шартнома асосида ўқишга кирдим.

Ўқиш билан бирга жамоат ишларида ҳам фаол қатнашмоқдаман. Гуруҳимиз сардори ва "Камолот” ЁИҲ фаоли сифатида талабалар ўртасида тарбиявий маърифий тадбирларни ўтказишга кўмаклашишга, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳашарларига фаол қатнашишга эришаяпман.

Факультетимиз декани Асқар Қўчқаров, олийгоҳ "Камолот” бошланғич ташкилоти етакчиси Кеунимжой Мамбетниёзов ва гуруҳимиз раҳбари Арслон Ўтениёзовлар бизнинг касбимиз сирларини пухта ўзлаштиришимизга ҳар томонлама ғамхўрлик қилмоқдалар. Айниқса тўлов шартнома пулининг 35 фоизи "Камолот” ЁИҲ томонидан тўлаб берилаётгани менга жуда мадад бўлаётир.

Бизнинг мамлакатимизда ёшлар-нинг ўқиб, билим олишлари, мутахассисликни пухта эгаллашлари учункўрсатилаётган ғамхўрликлар дунё ҳавас қилса, арзигулик. Ке-лажак эгаларига шунчалик шароитлар яратилаётган мамлакатнинг бир фарзанди сифатида бундан жуда мамнунман. Ва келгусида албатта бу ғамхўрликларга ўз меҳнатим билан жавоб қайтараман. Ёшларга бизнинг билим олиш ҳуқуқимиз Асосий қонунимизда белгилаб қўйилган, бундан унумли фойдаланинг, дегим келади. Чунки ёшлик ўқиш, ҳунар ва мутахассислик эгаллаш даври.


Улуғбек Явқашев, талаба.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026