Спорт
👁 965
УЧ МАҲАЛЛА ЁШ АЁЛ-ҚИЗЛАРИ “ҚУВНОҚ СТАРТЛАР”ДА КУЧ СИНАШДИ




Жорий ҳафтада ўтказилаётган “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” доирасида 3-сонли Амударё академик лицейи спорт залида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда Манғит шаҳрининг Янгиобод, Фаровон ва Бойовул маҳаллаларининг 5 нафардан спортсевар ёш аёл-қизлари қатнашдилар.
4 та шарт бўйича ўтказилган мусобақа иштирокчилари ғолиблик учун астойдил интилишгани учун жуда таассуротларга бой бўлди.
Қизғин кечган беллашувлар натижасига кўра, Янгиобод маҳалласи аёл-қизлари ғолибликни қўлга киритди. Улар “Қувноқ стартлар”да жиддий кураш олиб борганликлари ва рақиб жамоалар аъзоларига нисбатан шартларни яхши ва тез бажаришга эришганликлари учун муносиб тақдирландилар.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶