“Обод қишлоқ”ларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда
Президентимизнинг “Обод қишлоқ тўғрисида” ги Қарорига асосан тумандаги Назархон овули ҳудудида яшовчи аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш, қишлоқнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва шу ерлик аҳоли учун иш ўринларини яратишга қаратилган “Обод қишлоқ” Дастурига кўра “Қорақалпоғистонгаз” филиали Беруний туманлараро газ таъминоти участкаси Амударё ҳудуди томонидан ҳам бир қанча ишлар бажарилди. Овул аҳолисига ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бераётган “Бердах” АГРС ига уланган, ҳудуднинг бошланиш қисмидан тортилган, белгиланган узунликдаги ўрта босим газ тармоғи кўздан кечирилиб, зарур бўлган янги эҳтиёт қисмлар ўрнатилди. Ҳудуднинг марказидаги ўрта босим газ қувурлари тротуар ўрнида турганлиги сабабли демонтаж қилинди. Қувурлар таъмир устунларга ўрнатилди ва 5,5 км. гача бўёқ қилинди. Овулга табиий газ етказиб бераётган 15 та газ тақсимлаш пунктлари профилактик кўрикдан ўтказилиб, монтаж қилинди. Шунингдек, овулдаги мунтазам суюлтирилган газ билан таъминланиб келинаётган, суюлтирилган газга мослаштирилган 231 хонадонга 231 дона янги маиший газ баллони тарқатилди.
“Обод қишлоқ” Дастурига киритилган Қипчоқ шаҳарчаси эса табиий газ етказиб бериш имконияти бўлмаганлиги сабабли тармоқдан ажратилган. Ҳудуддаги 674 метр бўлган ер ости газ тармоқлари эксковатор ёрдамида қазиб олиниб, демонтаж қилинди. Ер юзида жойлашган 430 метр газ тармоқлари ҳам таъмирланди. Қипчоқ шаҳарчасидаги 2- сонли ва 20- сонли мактабгача таълим муассасалари маиший газ баллон билан таъминланди. Муассасаларга суюлтирилган газ мунтазам етказиб берилмоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶