14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:49
👁 2,516

Шундай оила бор...

Шундай оила бор...

"Оқ олтин” овулида истиқомат қилувчи Хўжановлар оиласи ўзларининг меҳмондўстлиги, бағрикенглиги билан элу юртнинг назарига тушишган. Хонадон соҳибаси Тўлғоной опа Худойбергенова ўн бармоғи ҳунарли аёллардан. Турмуш ўртоғи Отамурод Хўжанов билан йигирма беш йилдан бери бир оила бўлиб аҳил турмуш кечириб, уч нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган.

Тўлғоной опа ҳозирги кунда икки келиннинг суюкли қайнонаси, ҳаёт мактабида кўп ютуқларга эришган, юзларидан нур ёғилиб турган Гулжон момонинг эса суюкли келини, файзли, обод оила бекаси.

Отамурод Хўжанов кўп йиллар собиқ Тургенев номли мактабда ишлаган, ҳозирда эса деҳқон ва чорвадор. Тўлғоной опа ўсимликларни ҳимоя қилиш станциясида, биолабораторияда ишлади. Ҳозирданафақада бўлишига қарамай ҳунармандчилик билан шуғулланади. Опанинг қўлидан чиққан қуроқ ёстиқ, кўрпачаларнинг ўзи нақ санъат асарига менгзайди. Чиройли нимчадан тортиб, замонавий кийим-кечакларгача тўқийди. Уларнинг хонадони бўсағасидан ҳатлар экансиз, оёғингиз остидаги гиламлар кўзингизни қувонтиради. Бир қарашда бозордаги қиммат гиламлардан бўлса керак деб ўйлашингиз мумкин. Аслида эса булар опанинг ўзи тўқиган ижод намуналаридир. У гиламдўзлик билан ҳам шуғулланади ва кўплаб шогирдлари ҳам бор. Унинг истеъдодли шогирдларидан Ойпора, Муяссар, Турсуной, Санамжон, Гулбаҳор, Ҳалималар ҳам моҳир гиламдўз бўлиб қолишган. Опа учун ҳунар - туганмас бойлик. Уни ёшларга бошқаларга ўхшаб фалон сўм эвазига эмас, шунчаки қизиқишларига қараб ўргатади. Шогирдларининг ҳеч биридан ҳеч нарса олмайди. Сидқидилдан ўргатади. "Ҳар бир ишда шогирд қолиш керак, шогирд бўлганда ҳам устоздан ўтадиган шогирд” қабилида иш тутади. Ўғиллари ҳам уста, ҳунарманд, спортчи. Кичик ўғли Мансур Нукус олимпия заҳиралари спорт коллежида ўқиб юрган кезларида спортнинг сузиш тури бўйича Республика биринчилигида қатнашиб учинчи ўринни эгаллади. Тўлғоной опа яна бўш вақтларида ширинликлар, тортлар ҳам пиширади.

- Бу ишлардан ортиб дам ололма-сангиз керак-а, - деб сўраганимда:

- Менинг мана шу қуроқ тикиб, гиламларни тўқиганим дам олганимда,- деб кулиб қўйди. Мана шундай жонкуяр, фидойи аёллар кўпаяётганлигидан суюндим. Ҳунармандчилик ишларидан ортиб вақт топиб деҳқончилик ва боғдорчилик ишларида турмуш ўртоғига ёрдам беради. Уларнинг ҳовлисидаги томорқа ерида мевали дарахтлар кўп. Айниқса, олма.

Тўлғоной опада ҳавас қилса арзигулик хислатлар кўп. Меҳрибон, бағрикенг, келинларини ҳам худди ўз қизларидек яхши кўради. Ҳовлисига киришингиз билан тозаликка, орасталикка гувоҳ бўласиз. Ҳовлидан беғубор қишлоқ ҳавосию, обод турмуш нафаси уфуриб туради. Энг муҳими, бу хонадон соҳиб ва соҳибаларининг кўнгиллари ободдир. Ҳар қандай обод турмуш энг аввал, кўнгил ободлигидан бошланади


Азиза МАДРАҲИМОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019