Амударёлик баскетболчилар Қорақалпоғистон Республикаси кубоги соҳиби бўлди
Мамлакатимизда спортнинг оммавийлигига эришиш мақсадида турли мусобақалар ташкил этилиб, ғолиблар моддий-маънавий рағбатлантириб борилаяпти. Бу ўз навбатида қизиқувчилар сонининг ортишига асос бўлаётир.
Шу йилнинг 17-18 ноябрь кунлари туманимизда 1999-2001 йилларда туғилган болалар ўртасида баскетбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақада Амударё, Қораўзак, Нукус, Тўрткўл, Чимбой туманлари ва Нукус шаҳри баскетболчилар жамоалари қатнашиб, ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.
Жами 72 нафар иқтидорли баскетболчилар орасида қизғин кечган беллашув натижаси туманимиз вакиллари фойдасига ҳал бўлди. Яъни жамоа ҳисобида амударёликлар биринчи ўринни, чимбойликлар иккинчи, Нукус тумани баскетболчилари эса учинчи ўринни эгалладилар.
Ғолибларга Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари топширилди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶