19.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.08.2026, 01:11
Мақолалар 👁 1,116

ЙИЛЛАР ЗАҲМАТИДА ТОБЛАНГАН ШИФОКОР

ЙИЛЛАР ЗАҲМАТИДА ТОБЛАНГАН  ШИФОКОР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Инсон! У Яратганнинг ноёб мўъжизаси. Умри давомида не-не синовларни, бахтли, бахтсиз онларни бошидан кечирмайди, дейсиз? Агар кимнингдир ҳаёти шундай қийинчиликлар ва машаққатли меҳнат билан йўғрилган бўлсачи, бундай инсон ўз умрининг сарҳисобидан, босиб ўтган ҳаёт йўлидан рози бўладими?

Мен Абдулла Садатдинов ҳақида кўп эшитганман ва бу меҳнаткаш инсонни шахсан олтмишинчи йиллардан бери танийман. Шу боис, туманимиз шифокорлари ҳақида хотира китоби ёзишга киришган дастлабки кунларимдаёқ ана шу инсон билан атрофлича суҳбатлашдим.

Тўғрисини айтсам, тўқсон ёшни қоралаб қўйган бўлсаларда, ҳали етмиш ёшлардагидек кўринадиган тетик, юз-кўзларини ҳануз ўзига хос нур, ғайрат ва шижоат тарк этмаган бу отахон шифокор билан суҳбатлашиш мароқли эди.

Суҳбатимизнинг асосий мавзусини туманимиз тиббиётининг ярим асрлик тарихидаги турфа воқеалар, раҳбарлар, кадрлар ва уларнинг иш фаолиятлари ҳақида Абдулла аканинг жонли гувоҳ ва соҳа устози сифатидаги шахсий фикр ва мулоҳазалари ташкил этди.

Абдулла Садатдинов ўз ҳаёти ва меҳнат фаолиятида неча минглаб дардмандларнинг дардига даво, хаста инсонларга эса шифо улашган қўли енгил шифокорлардан бўлганлигини амударёликлар яхши билишади. Унинг кўксида баъзи бир инсонларга ўхшаган қатор-қатор орден ва медаллар, давлат мукофотлари йўқ. Бироқ у ўзининг 50 йилдан кўпроқ давр мобайнидаги ҳалол меҳнатлари билан аллақачон уни билганлар қалбида ўзининг маънавий ҳайкалини ўрната олган инсон.

Абдулла Садатдинов 1932 йилнинг 27 декабрида Манғит шаҳрининг Кўҳна қалъа даҳасида таваллуд топганлар. Отаси Садатдин бобо ўз даврининг хат-саводли, эл назарига тушган инсонларидан бўлганликлари боисидан фарзандлари Абдулла ва Саъдуллаларнинг ўқишига ва касб танлашларига ўта жиддий эътибор билан қараганлар.

Абдулла 1950 йилда Манғитдаги 1-сонли ўрта мактабнинг 10-синфини аъло баҳолар билан битириб, шу йилнинг ўзидаёқ Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг педиатрия куллиётига ўқишга киради.

У 1956 йилда олийгоҳни муваффақиятли битириб, ўша пайтларда Хоразм вилояти таркибида бўлган Манғит туманининг марказий шифохонасига тақсимот ҳайъатининг йўлланмаси билан ишга келиб, терапевт-шифокор вазифасига тайинланган.

Орадан ўтган йиллар ичида уни раҳбарият қаерга ишга юборса, ўша ерда сидқидилдан ишлайверди, ўқиди, ўрганди, тажриба орттирди ва халқнинг жонкуяри бўлди. 1957 йилдан марказий шифохонага юқумли касалликлар шифокори қилиб тайинланди. 1961 йилдан эса уни янгидан ташкил этилган кўз трахомаси диспансерининг бош шифокори лавозимига муносиб кўришади. Ўша йилларда кўз трахома касаллигига қарши ёппасига диспансеризация усулида аҳолини эмлаш тадбирлари республика миқёсида ўтказилаётган бир давр бўлган. Абдулла Садатдинов диспансер раҳбари сифатида кечаю кундуз тинимсиз ишлашига, қўл остидаги тиббиёт ходимларини эса бир мақсад сари уюшган ҳолда ишга йўналтиришига тўғри келган. 1963 йилнинг охирларида бу фидойи инсон Й.Охунбобоев номли қишлоқ участка касалхонасига бош шифокор қилиб ишга юборилади. Ўша пайтларда бу участка касалхонаси фақат номигагина касалхона мақомини олган бўлиб, хўжаликнинг қаровсиз ҳолатдаги эски, уч хонали зах биносида жойлашган эди. Тез фурсатларда ёш ва ғайратли бош шифокор касалхона учун шароит яратишни сўраб туман раҳбарлари олдига киради. Кўзлаган мақсадига эриша олмагач, ҳатто Республика раҳбариятига ҳам бу масалада ёзма арзномалар қилиб кўради. Ўша йилларда ана шундай жонкуярлик ва ҳақиқат учун курашган, тўғри сўз кадрлар маҳаллий раҳбарларга мутлақо ёқмас эди. А.Садатдинов эл-юрт манфаатини кўзлаб қишлоқ жойда шифохона биноси қуриш масаласини кўтариб чиққанлиги учун ҳам маҳаллий раҳбарларга ёқмай қолган эди. Натижада шундан кейин аҳоли орасида танилган шифокор А.Садатдиновни 1964 йилда ҳозирги Чойкўл овули ҳудудидаги қишлоқ участка касалхонасига бош шифокор қилиб юборишган. Орадан кўп вақт ўтмай, 1966 йилда туманда янгидан ташкил этилган колхозлараро касалхонага бош шифокор қилиб юборишади. 1967 йилнинг май ойидан эса унга собиқ Ленинизм колхози ҳудудидаги қишлоқ участка касалхонасига шифокор-венеролог сифатида буйруқ тайёрланган. Абдулла акани 1967 йилнинг июлидан эса туман Тиббиёт бирлашмасига бўлим бошлиғи қилиб ишга қайтаришади. Кейинчалик 1969 йилнинг бошидан марказий касалхона раҳбарияти томонидан унга қарши қўлланиб келинган давомли таъқиблардан қутулиш мақсадида ўз хоҳиши билан туман Халқ таълими бўлимига қарашли 1-болалар боғчасига шифокор бўлиб ишга ўтади.

Болалари улғайгани сари Абдулла ака ва турмуш ўртоғининг ойлик маошлари оила эҳтиёжига етмай қола бошлади. Шунинг учун қўшниси, машҳур ёғочсоз уста Абдулла махсумдан ёғоч қошиқ ва товоқ тузатиш сир-асрорларини кекса шогирд тезда ўрганиб олди. Бўш вақтларида Абдулла ака бу иш билан ҳам мунтазам шуғулланиб, бола-чақаларига ҳалол ризқ топиб берганлар ва уларни олий ўқув юртларида ўқитганлар.

У ўзи ва оиласи учун ҳам ишлади, меҳнатдан ҳалол ризқ-рўзини излади, бировдан тама қилмади. Мен Абдулла аканинг бошига тушган заҳматларни, эҳтимол, тўла ёритиб бера олмаган бўлишим мумкин. Аммо кейинги йилларда мамлакатимизда инсон ҳақ-ҳуқуқларининг топталиши ва таҳқирланишларига қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилаётгани кўнгилларга таскин беради. Сабаби Абдулла ака ҳаёти тимсолида бир инсон шахсияти ётганлигини ҳисобга олсак, меҳнат жамоасидаги ҳамкасблари, қолаверса, касбдош шогирдлари унинг тақдирига бефарқ қарагани кишини ажаблантиради, раҳбарларнинг эса воқеалар тизимини холисона баҳолашдан кўра лоқайдлигидан ҳайратланамиз. Ахир инсон жамиятда яшар экан, ўзи ишлаб турган меҳнат жамоасидан четда қолиши мутлақо ачинарли бир ҳолат. Бундан ҳам ёмони, туманда маълум ва машҳур тажрибали шифокорнинг тақдирига бефарқ қаралгани, ҳатто шу кунгача байрамларда, тантанали касб байрамларида тўқсон ёшни қоралаб қолган бир азиз кекса шифокорни бирон марта ҳам жамоат ташкилотлари ёки соҳа маъмурияти вакиллари табриклашга, кўнглини кўтаришга эътибор бермаганидир.

Биз туманимиз тиббиётининг чинорлари ҳақида асар ёзишни режалаштирган ва туманимизда билимдон ва фидойи шифокор сифатида танилган фахрий тиббиёт ходими билан бир қаламкаш сифатида суҳбатлашишга борган эдик. Аммо ушбу соҳа фахрийларининг бундай ҳолатига дуч келиб, ўзимиз ҳам ниҳоятда мулзам бўлиб қолдик.

Фақат муҳим ишлардагина ҳақиқатни айтиш ва унга риоя қилиш шарт, деб ўйламаслигимиз керак. Ҳамиша, ҳамма ерда, ҳатто энг арзимас ишларда ҳам ёлғонга йўл қўймай, ҳақиқатни айтмоқ ва унга қатъий риоя қилмоқ лозим.

Гапнинг қисқаси, кекса авлодларимизни ҳурмат қилиш ва уларни эъзозлаш, ҳолидан хабар олиб туриш бу – ўзбекона миллий қадриятларимизнинг ажралмас бир қисми. Бунга амал қилиш эса барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Қодирберган ҳожи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019