Жамият
👁 600
Давлат байроғига содиқлик – Ватанга содиқлик
17 ноябрь куни Амударё туманидаги 69-сонли умумаълим мактабида 18-ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Байроққа садоқат – юртга садоқат” деб номланган байрам тадбири ўтказилди.
Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Б.Ишимова давлатимиз рамзлари ҳақида маъруза қилиб, шу рамзлардан бири ҳисобланган байроғимиз ҳақида кенг тўхталди.
Шундан кейин ўқувчилар давлатимиз байроғига бўлган содиқлик ва ҳурматларини шеърлари ва қўшиқлари билан ифода қилдилар.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶