Касб - ҳунар коллежида давра суҳбати ўтказилди
Амударё агробизнес касб - ҳунар коллежида 3- декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан давра суҳбати ўтказилиб, унда Қипчоқ овули фаоллари, уюшмаган ёшлар вакиллари, коллеж ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари иштирок этдилар.
Ногиронлар кунига бағишланган тадбирни Амударё агробизнес касб - ҳунар коллежи директори З. Бекниязов кириш сўз билан бошлаб берди. Шундан кейин Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати С. Наметов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси С. Юлдашевлар сўзга чиқишиб, мамлакатимизда, жумладан туманимизда ногиронларга кўрсатилаётган ёрдамлар, уларга яратиб берилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида гапирдилар.
Давра суҳбати якунида депутат С. Наметов тадбир иштирокчилари саволларига жавоб берди.
А. Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶