Жамият
👁 392
Ҳарбий қисмларда китоб ярмаркалари ташкил этилди
22 декабръ куни 9202 “К” ва 9202 “Д” ҳарбий қисмларида Амударё тумани ҳокимлиги ва Хоразм вилоятининг Урганч “Китоб маркази” дўкони ҳамкорлигида китоб ярмаркалари ўтказилди.
Ярмаркага қўйилган турли мавзулардаги китоблар ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари диққатига сазовор бўлди.
Ушбу ярмарканинг ташкил этилиши ҳарбийларимиз учун жуда яхши бўлди, - дейди 9202 “К” ҳарбий қисмининг тарбиявий ишлар бўйича қўриқчиси, Сержант Исомиддин Ҳусанов. – Чунки бу ярмарка ҳарбийларимизга бадиий, тарихий ва ҳарбий мавзулардаги китобларни сотиб олишларига имконият яратди.
Ҳақиқатдан ҳам ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари ушбу ярмарканинг ташкил этилишидан хурсанд бўлдилар.
Отабек Махмудов, катта сержант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶