12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:44
Адабиёт 👁 4,235

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

КИТОБ БЕРИНГ

Дунёлар тинч бўлсин, десангиз,

Нур – зиёга тўлсин, десангиз.

Кўп нарсани билсин, десангиз,

Китоб беринг болангизга Сиз.

Китоб – билим ўртоғи, дерлар,

Ҳаётингиз маёғи, дерлар.

Йўлингизнинг чироғи, дерлар,

Китоб беринг болангизга Сиз.

Фарзандингиз доно бўлади,

Сўзларида маъно бўлади.

Балки Ибн Сино бўлади,

Китоб беринг болангизга Сиз.

Билмаганин ўқиб билади,

Яхши, эзгу ишлар қилади.

Сизга олқиш олиб келади,

Китоб беринг болангизга Сиз.

Яшнар доим ўнг-у сўлингиз,

Чароғондур ойдин йўлингиз.

Дард кўрмагай берган қўлингиз,

Китоб беринг болангизга Сиз.

Қорнимиз тўқ, юпун устимиз,

Бўлмайди ҳеч кам-у кўстимиз.

Китоб сирдош, одил дўстимиз,

Китоб беринг болангизга Сиз.

Насиб қилса, ўйнаб-куласиз,

Фахр-у ифтихорга тўласиз.

Савоб ишни қилган бўласиз,

Китоб беринг болангизга Сиз.

Шомурод ХЎЖАНОВ,

Дўрман овули.

ОНАЖОН

Онажон, айланай қароғингиздан,

Офтобда қорайган ёноғингиздан.

Кўзларимга суртиб, ўзим ўргилай,

Мeҳнатда қабарган қадоғингиздан.

Бизни улғайтириб, дуо қилдингиз,

“Бошинг тошдан бўлсин болам,” – дeдингиз.

“Мeҳнатсиз бойликни кўзлама зинҳор,

Доим бўлсин нонинг ҳалол”,– дeдингиз.

Бу кун қўлингизга ҳасса бўлайин.

Оёғингиз толса, опичлаб юрай.

Она, пойингизга бошимни қўйиб,

Изингиз ғуборин кўзимга сурай.

Дунёнинг тинчлигин кўзловчи Сизсиз,

Фарзанд қувончи дeб қадди букиксиз.

Ҳаёт фалсафаси кўзингизда жо,

Мозийдан эртаклар сўзловчи устоз.

Сиз она, Сиз устоз, Сиз оддий инсон,

Суяги мeҳнатда қотган дeҳқоним.

Уйим фариштаси, кўнглим сарвари,

Ҳовлимни тўлдирган хушбўй райҳоним.

Онажон, Сиз учун шeър ёзмоқ бўлдим,

Қаламим сўз топмай бошини эгди.

“Дунё ташвишларин ортмоқлаб юрган,

Оналар буюк ва табаррук” – дeди.

Гўзалхон САФАРБОEВА,

13-мактаб ўқитувчиси.

Уcтозим

Синф раҳбарим Г.Юсуповага

Ўргатдингиз илмга,

Жойладингиз дилимга.

Қувонаман устозим,

Фойдам тегса элимга.

Неча йиллар ўтса ҳам,

Унутмаймиз асло, ҳеч.

Доим ёдимиздасиз,

Эслаймиз эрта-ю кеч.

Ўттиз икки ўқувчи,

Сизни қийнадик анча.

Барчамиз биргаликда,

Раҳмат айтамиз қанча.

Кўриб қолсак баъзида,

Биз шогирдлар таъзимда.

Бўлинг доим соғ-омон,

Сизга бўлсин шараф-шон!

Ирода ЕРДОШЕВА,

38-мактаб ўқувчиси.

РАЙҲОН

Савлат тўкиб бўйларинг,

Олам ўпар ҳидларинг.

Мен кўзингни нам кўрдим,

Райҳон, нега йиғладинг?

Баргларинг шамол силаб,

Хуш бўйинг эслаб-эслаб

Боғимга сочилган дам,

Райҳон, нега йиғладинг?

Ифорингга чўмилган,

Қара, чаманим кулган.

Билсам, райҳон, кўзингда,

Ёш эмас, шабнам экан!

Мафтуна ҚУРБОНБОЕВА,

Чойкўл овули.

Яшнасин дунё!

Орадан ой-у йил, асрлар ўтар,

Кимлардир туғилар, кимлардир кетар,

Келажак бизлардан эзгулик кутар,

Ободлик, шодликда яшнасин дунё!

Тун қаърини тилиб юлдуз учганда,

Бойлик учун кимдир жонин ёққанда,

Шеърларида Бердақ бобом айтгандек,

Айтинг, юз йилдан сўнг не бўлур, дунё?!

Тун-кун оҳ чекади мунглуғ Оролим,

Саҳро исканжасида бағри – яролим,

Қаён кетди кийик, сайғоқ, маролим,

Бунинг оқибати не бўлур, дунё?

Таърифингиз етиб элдан-элларга,

Тарихимиз кўчсин тилдан-тилларга,

Кўз суринсин ҳар қадамда гулларга,

Камалакка дўниб кетсин бу дунё!

Ҳаётда...

Олтин деганларинг мис бўлиб чиқар,

Гоҳи экинларинг пуч бўлиб чиқар,

Дўстим, деб юрганинг баъзида иблис,

Минг бор алданурсан турфа ҳаётда.

Қарчиғай ҳам қасд қилганин ололмас,

Бахт қуши безса такрор қўнолмас,

Эл ичида ҳамма яхши бўлолмас,

Яхши ва ёмонлар бўлур ҳаётда.

Қалбинг яхшиликнинг бўлсин анҳори,

Шунда фазилат-у маъно оқади.

Юракка дард солур дўстнинг ёмони,

Ёр-биродар топа билинг ҳаётда.

Жабборберган ШОМУРОДОВ,

Қўнғирот тумани.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026