БОЗОРЛАРИМИЗ ҚИШ ВА БАҲОР МАВСУМЛАРИДА ҲАМ ТЎКИН БЎЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга алоҳида эътибор берилаяпти.
Шу мақсадда 2018 йил қиш ва 2019 йилнинг қиш, баҳор мавсумлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини туманимиз аҳолиси эҳтиёжига яраша жамғарилишига эришилди.
Туманимизда жами совутгичли омборхоналар сиғими 2460 тонналик бўлиб, шундан “Манғит Инвест Плюс” масъулияти чекланган жамиятида 900, “Бекмонов Шерзод” деҳқон хўжалигида 80, “Айтбой Отахон” фермер хўжалигида 80, “Ғулом Али Сипоҳи” фермер хўжалигида 200, “Нурулла Дўсимбетович” фермер хўжалигида 100, “Манғит тезкор савдо” масъулияти чекланган жамиятида 700, “Жайхун қурилиш моллари” МЧЖда 200, “Манғит лаззат” оилавий корхонасида 100, “Виктория холдинг” оилавий корхонасида 100 тонналик сиғимли совутгичли омборхоналарда турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳираси ғамлаб қўйилди ва нобудгарчиликсиз сақланмоқда.
Бу туманимиз деҳқон бозорида қиш ва баҳор мавсумида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, мевалар тўкин бўлади, деган сўздир.
дастурхони тўкин ва хавфсиз бўлишига ҳисса қўшиш бизнинг бурчимиздир.
Сарвар Матёқубов,
Инспекциянинг туман бўлими катта инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶