16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 22:48
Жамият 👁 614

ДАСТУР ЛОЙИҲАСИДА ПОРЛОҚ КЕЛАЖАГИМИЗ ЎЗ АКСИНИ ТОПГАН

ДАСТУР ЛОЙИҲАСИДА ПОРЛОҚ КЕЛАЖАГИМИЗ ЎЗ АКСИНИ ТОПГАН

2017-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг учинчи босқичи яъни, 2019 “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси 253 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлисга қилган Мурожжаатномасида белгилаб берилган асосий вазифларни ўз ичига олган.

Кейинги йилларда ривожланишнинг шиддати ва шижоатини ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида яққол ҳис қилмоқда. Ўйлайманки, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури 15 январгача умумхалқ муҳокамаси давомида яна ҳам сайқалланади ва йил мобайнида амалга оширилиши баробарида халқимиз турмуш фаровонлиги ортади, мамлакатимиз иқтисодий қудрати яна юксалади.

Дастурнинг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” деб номланган 4 бўлими айниқса, аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилгани билан жуда аҳамиятлидир. Мазкур бўлимнинг 1 бандида аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш мақсадида энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш, бунда ходимларнинг иш ҳақи миқдорини ягона таъриф ставкаси бўйича тариф коэффицентини ошириш ҳисобига кўпайтириш, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини ягона таъриф ставкаси бўйича тариф коэффицентларини ошириш кўрсаткичидан келиб чиқиб кўпайтириш назарда тутилган.

Шунингдек, меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш, лойиҳада бозор иқтисодиёти талабидан келиб чиқиб, норасмий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар ўз ифодасини топади.

Бошланаётган йилда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тижорат банклари томонидан мақсадли дастурларга мувофиқ микрокредитлаш ҳисобига 191,5 минг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда хорижий давлатларда ишга жойлаштириш орқали 200,4 минг аҳолини иш билан таъминлаш, касбга ўқитиш, ҳуқуқий ва бошқа турдаги маслаҳатлар бериш каби ижтимоий ёрдамнинг номолиявий усулларидан кенг фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган Дастур лойиҳасида халқаро стандартларга мувофиқ касбий малакани баҳолаш тизимини жорий этишга хизмат қилувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, лойиҳада Меҳнат вазирлигидан аккредитациядан ўтган нодавлат ташкилотларга фуқаролар малакасини ошириш ва касбий малакасини баҳолаш ҳуқуқини бериш, нодавлат ташкилотлар томонидан фуқароларга белгиланган намунадаги касбий кўникмани тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш, барча ишчи ва хизматчиларга уларнинг касбий малакасини инобатга олган ҳолда табалаштирилган ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш ҳам режалаштирилмоқда. Агар лойиҳадаги бу норма қабул қилинса, ишчи-ходимларни иш вақтидан унумли фойдаланишга ундаши сўзсиз.

Турмуш сифатини оширишнинг асосий шартларидан бири бу – бандлик. Баъзи ишсиз фуқаролар, айниқса ёшлар ўзига муносиб иш тополмай, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлишади. Бироқ ишни нимадан бошлашни, тадбиркорлик лойиҳасини ишлашни билмайди. Дастур лойиҳасида ана шундай ҳолатга тушган фуқароларни тадбиркорлик лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ўқитишни меҳнат гузарлари кворкинг марказларида ташкил этиш режалари ҳам ўрин олган. Режага мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Савдо-саноат палатаси тузилмалари орқали фуқаролар меҳнат гузарлари ва кворкинг марказларида тадбиркорлик лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ўқитилади, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган фуқароларни биринчи йилда бадалдан озод этган ҳолда, Савдо-саноат палатасига аъзо қилиш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсад қилиб қўйилган.

Дастур лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш, бу лойиҳада иш берувчининг иқтисодий мустақиллиги тамойилларини кучайтириш, қонуности ҳужжатлардаги нормаларни бевосита қонунда белгилаш, ўзини ўзи банд қилишнинг замонавий ва самарали шакллари, жумладан, масофавий меҳнат, фрилансинг каби фаолият турларини кенгайтириш ва унинг ҳуқуқий мақомини белгилаш назарда тутилган.

Ушбу бўлимнинг иккинчи банди аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифаларни ўз ичига олган. Бу борада болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига улар пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, ижтимоий нафақа тайинлаш, пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни йиғиш жараёнини тубдан оптималлаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда архивлардаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш, идоралараро ахборот алмашувини жорий этиш, давлат хизматлари маркази орқали пенсия тайинлаш давлат хизматини йўлга қўйиш назарда тутилган.

Дастур лойиҳаси инсон омилига юксак эътибор намунаси, десак адашмаган бўламиз. Боиси унда тиббиёт муассасалари фаолиятини янада яхшилаш, аҳолининг сифатли тиббий хизматидан фойдаланишига шароитлар яратиш, санитария-эпидемиология хизматини янада такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан протез-ортопедия буюмлари ва техник реаблитация воситалари билан бепул таъминлашни яхшилаш, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни корхоналардаги бўш ва квоталанган иш ўринларига жойлаштириш, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга имтиёзли ипотека кредити асосида арзон уй-жойлар бериш, Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш фонди орқали хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 100 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилган.

Шунингдек, арзон уй-жойлар қуриш дастурини изчил давом эттириш, аҳоли пунктларида ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тармоғини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларининг ички йўлларини капитал ва жорий таъмирлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, халққа маданий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш каби кўплаб вазифалар белгиланганки, буларнинг ижроси турмушимиз сифатини тубдан яхшилашга хизмат қилиши билан жуда аҳамиятлидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019