Танловда қатнашинг ва ғолиб бўлинг!
Ногронлиги бўлган шахслар орасидан истеъдодлиларни излаб топиш, умидли ижодкорларни кашф этиш, уларни ўз ижодларини намоён этишлари учун саҳнага чорлаш, истеъдодларини намойиш қилишларида зарурий шарт-шароитлар яратиш, қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, ижодий изланишларини жонлантириш ҳамда кенг жамоатчиликка ижод намуналарини тақдим этиш орқали иқтидорли, истеъдодли ногиронлиги бўлган ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, уларнинг ижодий ишларини ОАВда ёритиш йўли билан ўзларига бўлган ишончларини ошириш, ногиронлиги бўлган ёш ижодкорларнинг билим ва малакаларини такомиллаштириш, ижод йўналишидаги қонун-қоидаларни ўргатиш ва тадбиркорлик ҳиссини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Республика имконияти чекланган ёшлар ва болалар Маркази ногиронлиги бўлган барча ижодкор болалар ва ёшлар учун “Vatan – mening nigohimda” танловини ўтказади.
Танловда иштирок этишни хоҳловчилар 6 та йўналиш, яъни:
тасвирий санъат:
биссер тўқиш;
тўқимачилик;
ҳунармандчилик;
ўйинчоқлар ясаш;
сувинер тайёрлаш (ҳажми кичик турдаги буюмлар) номинациялари бўйича қатнашишлари мумкин.
Ушбу танловда 7 ёшдан 14 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва 14 ёшдан 30 ёшгача ногиронлиги бўлган ёшлар иштирок этадилар.
Иқтидорлиларни танлаш тадбирлари уч босқичда ўтказилади. Туман (шаҳар) вилоят ва Республика босқичлари ғолиблари I, II, III даражали Дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Танловнинг 1-босқичи ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма берилади.
Танловнинг биринчи босқичида иштирок этиш истагидаги ногиронлиги бўлган 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан ёшлар иттифоқи туман Кенгашида аризалар қабул қилиш бошланди.
Танловда иштирок этиш учун:
- марказ директори номига ариза;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси);
- 2 дона фотосурат (3х4 ҳажмда);
- ногиронлигини тасдиқловчи ТМЭК маълумотномаси талаб этилади.
Аризалар 2019 йил 30 январгача қабул қилинади.
иштирок этишни хоҳловчилар ёшлар иттифоқи туман Кенгашига мурожаат этишлари ёки 99 958 37 90 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶