ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУPИЛГАН ИМОPАТ УЧУН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ОЛИШ АКЦИЯСИ БЎЙИЧА 2 МИНГ 338 ТА МУPОЖААТ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун туман ҳокими номига ёзилган ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказига топширилади.
Мурожаат этувчидан тегишли бўлмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади. Ариза мурожаат этувчининг ўз имзоси билан тасдиқланади. Агарда мурожаат этувчи томонидан ёлғон маълумотлар тақдим этилса ёхуд унга илова қилинадиган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, унинг аризаси қабул қилишдан рад этилади.
Шу кунга қадар туман Давлат хизматлари марказига ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун 2 минг 388 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатлардан 658 таси бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилди.
Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқини олиш бўйича акция давом этмоқда. Бу бўйича туман Давлат хизматлари марказига мурожаат этилганидан сўнг, ариза бир соат ичида туман кадастр идорасига тизим орқали юборилади. Кадастр идораси икки кун ичида комиссия аъзоларига хулоса олиш учун иморатнинг техник режасини ва фуқаронинг аризасини электрон тизим орқали юборади. Ушбу тизим “Кадастр 2.0” деб номланади ва у жараёнда иштирок этувчи ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинувини мувофиқлаштиради.
Назокат Мадиёрова,
туман Давлат хизматлари
маркази бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶