Туман спортчи аёл-қизлари Қорақалпоғистонда "Энг шиддатли жамоа" деб топилди
Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтган ҳафта давомида "Хотин-қизлар спорт ҳафталиги" ўтказилди. Мазкур ҳафталик доирасида эрталабки оммавий бадантарбия машқлари ва спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон, шахмат-шашка, гимнастика турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.


доирасидаги спорт тадбирлари туманимизда ҳам ўтказилди ва уларга фаол бўлмаган аёл-қизларни жалб этишга ҳам катта эътибор қаратилди. Барча аёл-қизлар эрталабки бадантарбия машклари, арқон тортиш, гимнастрада, шахмат-шашка, волейбол ва бошка спорт тадбирларида катта қизиқиш билан иштирок этдилар. Ўзаро мусобақаларда фаол қатнашиб, ғолиб бўлган 35 ёшдан юқори бўлган 19 нафар аёл-қизга Нукус шаҳрида ўтказилган "Аёллар спорт фестивали"нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашиш учун йўлланма берилди.


Ўтказилган спорт тадбирларидан югуриш бўйича мусобақаларда туманимиздан иштирок этган Д.Бобожонова Қорақалпоғистонда 1-уринни эгаллади. Теннис бўйича мусобақада иштирок этган Г.Полвонова эса 3-ўринни эгаллаб, совринга эга бўлди.
Спорт фестивали якунига кўра туман аёл-қизлари спорт жамоасига "Энг шиддатли жамоа" номинацияси берилди.
Насиба Эшчонова, туман Маданият маркази ходими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶