Ҳар томонлама етук Ватан ҳимоячиларини ҳеч қандай куч енга олмайди
Мустақиллик йилларида бизнинг миллий армиямиз профессионал даражадаги қудратли Қуролли Кучларга айланди. Билимдон ва малакали ҳарбий кадрлар, энг сўнгги зам онавий ҳарбий-техник воситалар ва технологиялар билан қайта жиҳозланди. Ҳарбий-тактик ҳаракатлар механизми янгиланди. Давлатимиз томонидан қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, Қуролли Кучларимизнинг қудратли ва профессионал армияга айлантирилишига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Президентимизнинг ўтган йилги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори асосида миллий армиямиз сафида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг маънавиятини юксалтиришга ҳам аҳамият берилиб, ҳарбий хизматчилар ўртасида бурчга садоқат, ватанпарварлик, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилди.
Дарҳақиқат, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий-жисмоний маҳорати билан бирга маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик туйғулари мустаҳкамланиб, маънавияти, профессионал ва сиёсий билими юксалтирилса, улар ҳеч қандай куч енга олмайдиган қудратли қуролга эга бўлади. Халқ эса мана шундай посбонлар ҳимояси остида тинч ва хотиржам яшаб, эркин меҳнат қилади. Ватан равнақига ҳисса қўшиш учун катта-катта бунёдкорлик ишларини амалга оширади.
Қуролли Кучларнинг сафида хизмат қилаётган минглаб аскарлар ва зобитлар қаторида Амударё тумани ёшларининг ҳам фаол қатнашаётганлигини фахр-ифтихор билан тилга олиб ўтиш жоиз, албатта. Туман Мудофаа ишлари бўлимининг Чақирув пунктида малакали шифокорлар замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиб, армия сафини соғлом йигитлар билан таъминлаш учун шаффофлик билан текширув ишларини олиб боришмоқда. Ундан ташқари ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашилиб, билим ва тафаккури ҳам синовдан ўтказилмоқда. Жорий 2019 йилда ҳам муддатли ҳарбий хизмат учун чақирилувчи ёшларни саралаш ишлари амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши бўйича ҳам ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тумандаги ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва уларнинг маънавий-маърифий, маданий билимини оширишга қаратилган турли тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ундан ташқари, ҳарбий-маъмурий секторни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” га мувофиқ ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, ёшлар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган тадбирлар ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сиёсий ва маънавий-маърифий мазмундаги бундай тадбирлар, спорт мусобақалари ҳарбий хизматчилар ва ёшларнинг сиёсий билими, маънавиятини бойитишга, қолаверса, бўш вақти мазмунли ўтишига ёрдам бермоқда.
П.АКИМНИЯЗОВ,
Нукус шаҳар ҳарбий прокурори ёрдамчиси,
адлия капитани.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶