ИШСИЗ ЁШЛАР КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИЛМОҚДА
Ёшлар орасида ишсизлар сафини камайтириш, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиш мақсадида кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Туман Бандликка кўмаклашиш маркази шу мақсад йўлида корхона-ташкилотларнинг касбга тайёрлаш тўғрисидаги таклифларини инобатга олиб, 2019 йил 18 февралдан 18 мартгача бир ой муддат ичида ишсиз ёшларни тикувчилик касбига ўқитишни ташкил қилди. Айни кунда ушбу гуруҳда 19 нафар ёшлар тикувчилик касби сир – асрорларини ўрганишмоқда.
Шунингдек, муассаса, корхона ва ташкилотларда шу касбга бўлган эҳтиёж инобатга олинган ҳолда 15 февралдан бошлаб 21 нафар ишсиз йигитлар электрик касбига ўқитилаяпти. Амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар ёшларнинг бандлигини таъминлаш, малакали ходимлар етишиб чиқишига хизмат қилади, албатта.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶