Жамият
👁 457
Фаровон маҳалласида кўкламнинг шоҳ таоми - сумалак қайнатилди
Баҳор ўлкамизга табиатни уйғотиб, жонлантириб, атрофга кўрк бағишлаб кириб келади. Бундан завқ олган бободеҳқонлар атрофга файз киритиш ва ризқ ундириш учун тайёргарлик кўра бошлашади. Онахонлар эса элу-юртга, хонадонларга барака тилаб, кўкламнинг шоҳ таоми сумалакни тайёрлашга киришади.
Кўкламнинг илк кунида Фаровон маҳалласида "Фаровон" кўчасидаги Баҳром ва Зулфизар Холбоевлар хонадонида баҳорий таом - сумалак қайнатилди. Сумалак қайнатишда аёлларга кайвони онахон, маҳалла фаоли Шукуржон Йўлдошева бош-қош бўлди.
Маҳаллага баҳорий кайфият олиб келган бу маросим барчага хушнудлик улашди.
Саломат Машарипова, туман Хотин-қизлар қўмитаси
“Фаровон” маҳалласи мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶