"Камолот" ЁИҲ туман Кенгашининг навбатдаги VI Конференцияси бўлиб ўтди
Бугунги кунда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг туман Кенгаши тасарруфида 116 та бошланғич ташкилот фаолият олиб бормокда. Улар томонидан қатор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда коллеж ва лицейлар ҳамда маҳаллаларда ўтказилган турли акция ва танловлар, давра суҳбатлар ва ташкил этилган тўгараклар натижасида ёшларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтиб, улар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кескин камайиб бормоқда. Айни вақтда ҳаракат аъзолари сони 47000 нафарга етган.
"Камолот"нинг туман бўлим кенгаши ёшларни бирлаштириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш борасида самарали фаолият юритиб келмоқда. Натижада туманимизда ўз истеъдоди ва қобилиятини республика миқёсидаги танлов ва мусобақаларда намоён этаётган ёшлар сони тобора ортиб бормоқда. Ҳаракат томонидан ёшларнинг касбга қизиқтириш, уларни ишга жойлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Анжуманда эришилган ютуқлар билан бирга ечимини кутаётган муаммолар ҳам ўртага ташланди. Чекка қишлоқлардаги ёшлар орасига кириб бориш, уларнинг ўй-интилишлари билан қизиқиш, ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликларини олдини олиш борасида ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина. Конференция якунида "Камалот"нинг туман бўлими кенгаши раҳбар органлари, назорат тафтиш комиссияси таркибини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши конференциясида иштирок этадиган 14 та делегатлар сайланди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶