Наврўз байрами тантаналари ўтказиладиган ҳудуддаги йўллар автотранспорт воситалари қатнови учун вақтинча ёпилади
2019 йил 19 март куни Манғит истироҳат боғи ва Марказий ўйингоҳда Наврўз муносабати билан халқ сайли ва байрам тадбирлари ўтказилади. Байрамни муносиб тарзда нишонлаш ва аҳолига юқори кайфият улашиш мақсадида туман ҳокимининг “2019 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ катта тайёргарлик кўрилди.
Байрам ўтказиладиган ҳудудда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида умумхалқ сайллари бўлиб ўтадиган Манғит шаҳри Олмазор маҳалласидаги Марказий ўйингоҳ ҳамда Маданият ва истироҳат боғига олиб борувчи йўллар, яъни "Баркамол авлод” ҳамда Исломобод кўчаларининг бир қисми 2019 йил 18 март куни соат 19:00дан 19 март соат 17:00гача автотранспорт воситалари қатнови учун вақтинча ёпилади.
Азиз юртдошлар, Сизни 19 март куни Манғит истироҳат боғи ва Марказий ўйингоҳда ўтказиладиган Наврўз байрами ва халқ сайлига таклиф қиламиз!
Туман ҳокимлиги.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶