Жўқорғи Кенгес депутати ўзи таълим олган мактабга ва маҳалласига китоблар совға қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг бири ёшларни китобхонликка жалб қилиш бўйича бўлди. “Китоб совға қил!” акцияси айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйиб, бу акцияда ҳар бир раҳбар ходим ва депутатлар фаол иштирок этмоқдалар.

Акция доирасида 2 апрель – Халқаро болалар китоби кунида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова ўзи таълим олган ва раҳбарлик қилган мактаб ўқувчилари билан учрашиб, ўқувчи-ёшлар билан маънавий-маърифий мавзуда давра суҳбати ўтказди. М.Аҳмедова 27-сонли мактаб ўқувчиларига ҳамда Арна бўйи маҳалла фуқаролар йиғинига 50 тадан зиёд китоблар совға қилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶