ДЎРМАНЛИК НУРОНИЙЛАР ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР
2 апрель куни 20-сонли мактабда “Нуроний” жамғармаси Амударё тумани бўлимининг Давлат гранти маблағи ҳисобидан молиялаштирилган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” номли лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилиб, унда мактаб ўқувчилари ва Дўрман овулида истиқомат қилаётган бир гуруҳ отахон ва онахонлар иштирок этдилар.
Давра суҳбатини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Фарҳод Ўрозбоев кириш сўзи билан очиб, ёшларни маънавий жиҳатдан етук инсонлар қилиб тарбиялашда нуроний отахонлар ва онахонлар томонидан уларга берилаётган ўгит-насиҳатларнинг ҳам ўрни беқиёс эканлигини таъкидлади.
Шундан кейин “Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул котиби Алламберган Жуманиёзов сўзга чиқиб, ёшлар тарбиясига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида гапирди.
Давра суҳбатида кекса отахон Ҳабибулла Қутлимуродов, онахонлардан Қундуз Худойберганова ва Биби Абдураҳмоновалар сўзга чиқишиб, ёшларга ўзларининг қимматли насиҳатларини беришди.
Шундан сўнг мактабнинг 7 “Б” синф ўқувчиси Диёрбек Нуржонов, 10 “А”-синф ўқувчиси Маъмура Ўрозбоева, 8 “А”-синф ўқувчиси Малоҳат Отажонова, 9 “Б”-синф ўқувчиси Машариф Озодбоев ва 11 “А”-синф ўқувчиси Мекан Оталиковлар сўзга чиқишиб, ота-оналарининг, нуроний отахонлар ва онахонларнинг ўгит-насиҳатларига ҳамиша эътибор беришларини айтдилар.
Давра суҳбати якунида мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фарҳод Ўрозбоев сўзга чиқиб, давра суҳбати аҳамияти ҳақида гапирди ва тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶