“ХАЛҚ КУТУБХОНАСИ”ДА КИТОБ ҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛАЯПТИ
Амударё туманидаги Дўрман овул фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган “Халқ кутубхонаси”да жорий йилнинг 1-5 апрель кунлари оралиғида “Болалар ва ўсмирлар китоб ҳафталиги”ни ўтказишга алоҳида тайёргарлик кўрилди.
- Бизнинг кутубхонамиз 500 дан зиёд китоб фондига эга, - дейди кутубхона мудираси Ёқитжон Болтаева. – Бу китобларимизнинг асосий ўқувчилари 20-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳисобланишади. Ҳозирги кунда ўтказилаётган “Болалар ва ўсмирлар китоб ҳафталиги”да китоб ўқиш бўйича улар янада фаоллик кўрсатишаяпти.
Биз 2 апрель – Халқаро болалар китоби кунида ушбу кутубхонада бўлиб, ҳафталик доирсида фаоллик кўрсатаётган ёш китобхонлар Достонбек Йўлдошев, Жасур Ҳайтимбетов, Интизор Римбаева ва Дурдона Рахимбаевалар билан танишдик. Биз уларнинг китобхонликка бўлган қизиқишларини, китоб ўқишга бўлган интилишларини кўриб ҳурсанд бўлдик
.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶