Спорт
👁 604
ВЕЛОСПОРТ МУСОБАҚАСИДА 40 НАФАРДАН ЗИЁД ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШТИРОК ЭТДИ

Шу йилнинг 9 апрелида 8-13 апрель оралиғида ўтказилаётган хотин-қизлар спорт ҳафталиги режасига мувофиқ Манғит шаҳри ва шаҳар атрофи ҳудудидаги иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар орасида велоспорт бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақага 40 нафардан зиёд хотин-қизлар иштирок этди ва ғолиблик учун курашди.
Натижаларга кўра, биринчи ўринни Тошёп овулидан Нодира Ибрагимова, иккинчи ўринни шу овулдан Асалой Тўлибоева, учинчи ўринни Фаровон маҳалласидан Шукуржон Яримбетовалар эгалладилар.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди. Мусобақа якунида барча иштирокчилар спорт билан мунтазам шуғулланишга даъват қилинди, жисмоний машқларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти тарғиб этилди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶