Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига бағишланган семинар

15 апрель куни Амударё тумани ҳокимлиги биносида фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларни ташкил қилиш масаласига бағишланган семинар ўтказилиб, унда тумандаги тўртта сектор раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолари ҳамда жойларда фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида шакллантирилган ишчи гуруҳлар раислари иштирок этдилар.
Шунингдек, семинар йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси аъзоси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ботир Матмуродов ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссиясининг туманга бириктирилган аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Атажановлар иштирок этишди.
Семинарни Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 15 февралдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги КҚ-507 – 111-сонли Қарори асосида туманда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режасига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда сайлов натижаларига кўра маҳалла органларини шакллантириш бўйича услубий тавсияларига мувофиқ тумандаги 49 та фуқаролар йиғинларида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан сайловга тайёргарлик кўриш, фуқаролар вакилларини сайлаш, фуқаролар йиғини оқсоқоли лавозимига энг муносиб номзодларни танлаш каби ишларнинг амалга оширилаётгани ҳақида гапирди.

Семинар йиғилиши кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ботир Матмуродов маъруза қилди.
Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга доир ишларни янада яхшилаш масалаларига бағишланган ушбу семинар ўзаро мулоқот, савол-жавоблар асосида ўтказилди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶