Туман БЎСМга қарашли бинода 136 млн сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилди
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби филиалида стол тенниси бўйича 2 та гуруҳда 50 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар шуғулланишади. Асосан Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги умумтаълим мактабларининг стол теннисига қизиқувчи ўқувчи-ёшларга мазкур спорт тури бўйича Ҳамида Pажабова машғулотлар олиб боради.
- Машғулотларнинг тизимли равишда амалга ошириши учун бу ерда барча шарт-шароитлар яратилган, - дейди мураббий Ҳамида Pажабова. – филиал биноси “Sanjar-Diyor building” МЧЖ томонидан жорий таъмирланиб, 136 млн сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилиб, шуғулланувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилди.
Яратилган шароит ва машғулотлардаги узвийлик шуғулланувчи ўқувчи-ёшларнинг туман ва Pеспублика миқёсидаги турли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминламоқда. Ҳозирги кунда стол тенниси гуруҳларида Қорақалпоғистон Pеспубликаси чемионатлари ва нуфузли спорт турнирлари ғолиблари бор.
- Стол тенниси ҳам худди шахмат спорти каби ақлни чархлайди, хотирани мустаҳкамлаб, сезгирликка ўргатади, - дейди стол тенниси гуруҳи ўқувчиси Дилноза Гулмирзаева.
Суратда: моҳир теннисчи, 36-сонли мактаб ўқувчиси Дилноза Гулмирзаева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶