Жамият
👁 524
Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди
Мамлакатимизда кенг миқёсда ўтказилаётган “Китоб совға қил!” акциясида давлат органлари ва идора-ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар фаол иштирок этиб, таълим муассасалари ўқувчиларига турли мавзулардаги китобларни тақдим этишмоқда.
27 апрель куни туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими Ендирбой Абдуллаев ҳам Оқ олтин овулидаги ўзи таълим олган 50-сонли, 41-сонли мактабларга ташриф буюрди ва ўқувчилар билан учрашди. Ўқувчилар билан суҳбат ўтказиб, китоб мутолаасининг аҳамияти, унинг дунёқарашни кенгайтириш ва маънавиятни юксалтиришдаги ўрни ҳақида гапирди.

Бош шифокор ҳар бир мактабга 30 донадан жами 60 дона китобларни кутубхоналарга совға қилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶