Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда
“Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекман Алламбергенов, туман Мудофаа бўлими бошлиғи, подполковник Ихтиёр Нодиров ва туман Тиббиёт бирлашмасининг ижтимоий бўлими мудири Ҳамид Норбоевлар Қипчоқ овулида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Ўтамурод Бозорбоев хонадонига ташриф буюришиб, отахонни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами билан табрикладилар ва унга ногиронлар аравачасини совға қилдилар.
Бундан қувонган отахон эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиздан, меҳридарё инсонлардан чексиз миннатдор эканлигини маълум қилди.
Шу куни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, туман Мудофаа бўлими бошлиғи, подполковник Ихтиёр Нодиров, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекман Алламбергенов ва бир гуруҳ шифокорлар “Бўстон” маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Йўлдош Ортиқов хонадонига ташриф буюришиб, отахонни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами билан табрикладилар.
Шу куни отахон шифокорлар кўригидан ўтказилиб, керакли муолажалар амалга оширилди.
Алламберган Жуманиёзов.
Суратда: Йўлдош Ортиқов (ўртада), унинг турмуш ўртоғи Раҳима Ортиқова ва туман Мудофаа бўлими бошлиғи, подполковник Ихтиёр Нодировлар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶