Халқим билан доимо биргаман
Биз бугунги кунда мамлакатимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларда меҳнат кишилари қатори барча поғонадаги депутатларнинг ҳам муносиб ҳиссалари борлигини чуқур ҳис қиламиз. Бугунги депутатлар халқ вакиллари сифатида ҳаётимизнинг барча жараёнларида фаол иштирок этмоқдалар, эл-юрт фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилмоқдалар.
Мен халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига сайланганимдан буён доимо халқ билан биргаман. Туманимиздаги Қипчоқ овули ва Уйшин маҳалласи ҳудудини ўз ичига олган 27-сонли Қипчоқ сайлов округи сайловчилари мен билан доимо учрашиб, мулоқотда бўлишади, у ёки бу масалалар бўйича мурожаат қилиб туришади.
Жорий йилнинг ўтган тўрт ойида сайлов округидаги Қайровул, Кўкчи аҳоли пунктлари ва Уйшин маҳалласида сайловчилар билан 3 маротаба учрашувлар ўтказиб, улар билан мулоқотда бўлдим ва уларнинг муаммоли масалаларини юқори ташкилотлар орқали ҳал этишга ҳаракат қилдим.
Сайловчилар билан учрашувларда улар кўпинча ички йўлларни таъмирлашга, кўчаларни ободонлаштиришга, уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратишга ёрдам бериш бўйича мурожаат қилишади.
Мен шу пайтгача фуқаролар муаммолари юзасидан тегишли ташкилотларга 2 та сўровнома киритганман.
Мен депутат сифатида халқ манфаати йўлида, эл-юрт фаровонлиги учун ҳаракат қилаётганимдан ниҳоятда фахрланаман.
Сатбай Наметов, Халқ депутатлари
туман Кенгаши депутати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶