12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:35
Саломатлик 👁 855

ФАХРИЙЛАРГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛМОҚДА

ФАХРИЙЛАРГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛМОҚДА

Туманимизда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган фахрийлар саломатлиги туман Тиббиёт бирлашмаси қошидаги кўптармоқли поликлиника ва қишлоқ оилавий поликлиникалари томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, ҳудудларга бириктирилган шифокорлар деярли ҳар куни уларнинг хонадонларига бориб, аҳволидан хабардор бўлиб туришади.

Манғит шаҳрининг Навоий номли маҳалласи, Гулистон кўчаси, 34-уйда истиқомат қилувчи Собир Нуруллаев 1924 йилда таваллуд топган. Ҳозирги кунда отахон 95 ёшдалар. Собир  Нуруллаевга кўптармоқли марказий поликлиника томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Умумий амалиёт шифокори Раъно Тожибоева ҳамда патронаж ҳамшираси Насиба Ўрозбоевалар томонидан патронаж тизимига олиниб, ҳар куни соғлиги тиббий текширувдан ўтказилади ва аниқланган касаллиги бўйича зарур дори-дармонлар билан мунтазам таъминланиб борилади.

Қипчоқ овулининг Истиқлол кўчаси, 12-уйда яшовчи Ўтамурод ота Бозорбоевга эса 1-сонли Қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокори Раънохон Тоирова ҳамда патронаж ҳамшираси Гулшод Ешчоновалар бириктирилган.

Туманимизнинг “Боғ” маҳалласи, Бўстонлиқ мавзесидаги Манғит кўчаси, 74-уйда истиқомат қилувчи Йўлдош Ортиқовнинг саломатлиги ҳам кўптармоқли марказий поликлиникаси томонидан патронаж тизимига олинган. Отахоннинг соғлиги шифокор Муҳаббат Бобожонова ва патронаж ҳамшираси Феруза Олланиёзовалар томонидан доимий текширувдан ўтказилади ва зарур пайтда муолажалар белгиланиб, марказий поликлиника томонидан дори-дармонлар билан мунтазам таъминланиб борилмоқда.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари бўлган бу отахонлар яқин ўтмиш тарихимизнинг тирик гувоҳлари. Уларнинг халқимиз учун қилган буюк хизматлари олдида барчамиз бирдай қарздормиз ва саломатликлари учун масъулмиз. Шу боис, туманимизда яшовчи уч нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари саломатлиги шифокорларимиз томонидан қатъий белгиланган режа асосида патронаж тизимига олинган ва ҳар куни саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилади. Тор доирадаги шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, тез-тез қон ва пешоб таҳлиллари текширилади ва зарур ҳолатларда қўшимча муолажалар белгиланади.

Айни пайтда туманимиздаги уч нафар  Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг саломатлиги қониқарли, улар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, отахонларни ва туманимиз аҳолисини 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан чин дилдан табриклайман. Халқимиз бахтиёр, осмонимиз мусаффо, Ватанимиз ҳамиша тинч бўлсин.

Шукурулла БОЛТАБОЕВ, туман кўп тармоқли поликлиникаси мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026