Соғлом бола йили янгиликлари
Қундузой - "Камалак юлдузлари"дан бири
Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг қизиқишларига монанд равишда уларнинг қобилиятларини ривожлантириш ва давлат томонидан рағбатлантиришга алоҳида эътибор берилади. Бу борада "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги томонидан ўтказилиб келинаётган "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивали ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Туманимиздаги 16-сонли ихтисослашган мактаб-нинг 7-синф ўқувчиси Қундузой Юсупова мазкур танловнинг туман ва Республика босқичларида муваффақиятли қатнашиб, "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивалининг энг фаол иштирокчиси сифатида "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги томонидан махсус сертификат ҳамда Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда
"Тошёп" овул фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган Жиноятчилик профилактикаси сектори аъзолари овул ҳудудида жиноятчиликнинг, тартиб бузилишларининг олдини олиш борасида белгиланган режа асосида тизимли иш олиб бормоқдалар. Хусусан, ўтган ой давомида сектор аъзолари четга ишга кетган 8 нафар фуқаро, касб-ҳунар коллежига ўқишга мунтазам қатнашмаётган 3 нафар ўқувчи ҳамда жазо муддатини ўтаб келган 2 нафар шахсларнинг оилаларида бўлиб, керакли тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бордилар.
Янги услубий қўлланма нашр қилинди
Ўзбек тили ва адабиёти фанини чуқур ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган одам энг аввало ўзбек тили грамматикасини яхши билиши зарур. Туманимиздаги 40-сонли умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ҳулкарой Хўжаниёзованинг 2013 йилда "Билим" нашриётида чоп этилган "Диктантлар тўплами" ҳам ана шу мақсадга хизмат қилишга мўлжалланган.
Мазкур тўплам ўқитувчиларнинг ўзбек тили грамматикасининг бой имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда дарс ўтишларида ҳақиқий услубий қўлланма ҳисобланади. Қўлланмада ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки нутқларидаги имловий хатоларни бартараф этиш усуллари, 5-ва 9-синфлар учун оғзаки ва ёзма нутқни ривожлантиришга мўлжалланган диктантлар мавзулари, кириш сўз ва кириш бирикмаларда тиниш белгилари ҳамда ундалмаларда вергулларнинг ишлатилишига оид муаллифнинг услубий тажрибалари ўз аксини топган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶