ҒАЛЛА ЎPИМ-ЙИҒИМИГА КИPИШИЛДИ
Туманимизда 2019 йил ҳосили учун экилган 3350 гектар ғалла майдонида мўл ҳосил етиштирилди.
Шу йил 6 июнь куни Тошёп овулидаги “Бекман Аллаберганов” фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғими бошланишига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими С.Йўлдашев, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси ўринбосари С.Хўжаметов, Ички ишлар вазири А.Темирхоновлар сўзга чиқиб, элимиз ризқи бўлган ғаллани нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталдилар.
Жорий йилги мавсумда 13 та ўрим-йиғим отрядлари таркибида 13 та комбайн иштирок этади. Шунингдек, йиғиштириб олинган ғалла ҳосили 35 та юк автомобиллари, 58 та транспорт тракторлари, 92 та тиркамалар орқали қабул масканларига пешма-пеш ташилади.
Кўргазмали семинардан кейин ғалла ўрим-йиғимига киришилди.




▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶