НОДИРЖОН ТОЖИМОВ - “ЭНГ ЯХШИ РУС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sharq Aholi” халқаро Аёллар жамоат фонди ҳамда Россия давлатининг “Русская гуманитарная миссия” (Рус гуманитар миссияси) ташкилоти ҳамкорлигида мамлакатимиздаги рус тили фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш, рус тили ва адабиётини ўқитишнинг янги педагогик усулларини таълимга жорий этиш, педагогларнинг касбий маҳоратларини ошириш мақсадида рус тили фани ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши рус тили ўқитувчиси” танлови ўтказилди.
Танловда қуйи босқичларда ғолибликни қўлга киритган 36 нафар ўқитувчилар тўртта шарт - рус тили фани бўйича тест синовлари, ёзма иш, дарс машғулоти ўтиш ва замонавий АКТ ёрдамида дарс ишланма тайёрлаш бўйича ўзаро беллашдилар.
Танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори балл тўплашга эришган 10 нафар ўқитувчилар “Энг яхши рус тили ўқитувчиси” танлови ғолиби деб топилди.
Танлов ғолиблари ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда Россия давлатига 5 кунлик саёҳат қилиш имкониятини қўлга киритдилар.
Эътиборлиси, ғолиблар ичида туманимиздаги 16-сонли мактаб рус тили ўқитувчиси Нодиржон Тожимов ҳам бор.
Эришилган ғалаба мамлакатимизда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, уларнинг самарали меҳнат қилиши учун яратилаётган имкониятлар, қолаверса, Нодиржон Тожимовнинг ўз касбига меҳри натижасидир.
Отабек Раҳимбоев,
ҚДУ талабаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶