ЁШ САРДОРБЕКНИНГ ИҚТИДОРИ ТОБОРА ЮКСАЛМОҚДА
Туман “Баркамол авлод” болалар марказининг бошланғич техник моделлаштириш тўгарагида 2 йилдан бери раҳбар бўлиб ишлаб келаётган Азизбек Нуржонов марказ тўгаракларида шуғулланаётган болаларнинг роботехникалар моделларини яратишга қизиқишлари кучли эканлигини ҳисобга олиб, раҳбарият йўлланмаси билан шу соҳада малака ошириб келди. Марказга 7,5 млн. сўмлик конструкторлик тўпламлари олинди ва роботехника ва электрон ўйинчоқлар тўгараги фаолияти йўлга қўйилди.
Орадан кўп вақт ўтмай, мазкур тўгараклар аъзолари компьютерда турли конструкциялар ясаш кўникмасига эга бўлдилар.

Яқинда 38-сонли мактаб ўқувчиси, тўгарак аъзоси Сардорбек Назарбоев ясаган квадратцикл айниқса, кўпчиликнинг эътиборини тортди. У бундан аввал ҳам марказ ўқувчилар орасида ўтказилган “Менинг биринчи моделим” танловида муваффақиятли қатнашган, республика “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгараклари аъзолари орасида ўтказилган “Ижодкор болалар” фестивалида туманда биринчи, Қорақалпоғистонда иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Тўгарак машғулотларида қунт билан шуғулланаётган Сардорбек янги-янги роботехник кострукциялар ясаш ниятида.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶