28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:29
Адабиёт 👁 5,908

9 февраль - буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллуд топган кун

9 февраль - буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллуд топган кун

"Ҳайрат ул аброр”

достонида сабр талқини

Буюк мутафаккир шоир, олим, мусиқачи, рассом ва давлат арбоби, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий назм ва насрда шундай бебаҳо асарлар яратдики, устози Абдураҳмон Жомий таърифлаганидек "Туркий тилда ҳеч ким Навоийдек кўп ва хўп шеър айтмаган ҳамда назм гавҳарларини сочмаган эди”. Шу ўринда Юртбошимиз И. Каримовнинг: "Агар бу улуғ зотни авлиё десак, авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир”, - деган фикрлари асослидир. Зеро, буюк мутафаккирнинг бемисл илмий-ижодий меросининг ҳар бир намунасида ифода қилинган фикрлари бугунги кунда ҳам ўзининг юксак қийматини йўқотмаган.

Мутафаккирнинг "Ҳайрат ул аброр” достони ибратли фикрларга бойлиги, мазмун-моҳияти жиҳатидан қимматлилиги билан аҳамиятлидир. Зеро, унда битилган 20 та мақолатда кўтарилган масалалар барча замонлар учун ҳам хосдир. Масалан, достоннинг дастлабки мақолати - "Иймон шарҳида” деб номланади. Барчамизга маълумки, иймон ҳамма замонларда ҳам маънавиятнинг ажралмас бир бўлагидир. Навоий иймонли инсонга хос сифатларни ёзар экан, кўпчилик томонидан жавоб топилмай келаётган бир саволга, яъни "Қандай инсонни жамийки эзгу ҳислатларга эга инсон дейишимиз мумкин?” - деган саволга жавобни мақолатнинг 10-байтида келтириб ўтади:

Бас ани инсон атағил бериё,

Ким ишидир сабр ила шукру ҳаё.

Яъни, сен шундай одамни тўғри, риёсиз деб билгин, қачонки у сабр билан шукру ҳаё билан иш кўрса. Дарҳақиқат, инсоннинг ҳаёт деб аталмиш масканида атрофидагилари томонидан тўғри, ҳалол, асл инсон, дея тан олиниши энг мураккаб ва мушкул ишдир. Бу номга сазовор бўлиш учун шоир наздида инсонларда энг аввало сабр бўлиши лозим.

Алишер Навоий томонидан юксак ардоқланган Абу Лайс Самарқандий инсонларнинг яхши даражага етишиши ҳақида: "Билгилки, банда яхшиларнинг даражасига азиятлар ва машаққатларга сабр қилиш билан эришади”, - дейди. Бу масалада устоз-шогирд муносабатларидаги ҳамфикрликни кўриш мумкин.

Навоий асарларини ўқир эканмиз, унда бир-бирига зид бўлган образларга дуч келамиз. "Ҳайрат ул аброр”нинг 25-бобида ҳам бири сабрли бўлган, иккинчиси сабрсиз ва шошқалоқ бўлган икки ҳамроҳ ҳикояти келтирилади. Шоир ҳикоятида ҳамроҳлар йўлда бир тошга дуч келишади. Тошнинг орқа тарафида бир ёзув бўлиб, унда хазина ҳақида гапирилганди. Турли машаққатларга дош берган одам хазинага эга бўлар экан. Бу машаққатлардан йироқ юришни истаган киши учун энг яхши нарса - сабр қилиш эканлиги ҳақида қуйидаги байт келтирилади;

Ҳар киши бу ранжидин ўлса йироқ,

Сабру қаноат боридин яхшироқ.

Ҳикоятда сабрли инсон ҳамроҳининг бойлик ҳирсида тошнинг тагини қазишга тушиб кетганлигини кўриб, бепарво ўтиб кетади ва бир шаҳарга бориб қолади. У ерда дарвозадан биринчи кирган киши ушбу мамлакатда подшоҳ бўлиши белгиланган эди.

Бояги сабрли инсон ушбу мамлакатда шоҳ бўлибди. Сабрсиз, шошқалоқ инсон эса очкўзлиги боис, кўп тер тўкиб: "Ким беҳуда хомтама бўлса, у дунёда доим азобда”, - деган ёзувгагина эришиб, таъмагирликда хор-зор бўлибди:

Они қаноат қилибон шаҳриёр,

Муни таъма ранжи қилиб хор-зор.

Навоий бу ҳикоят орқали сабр инсонни ҳар қандай вазиятда тўғри йўлга бошлашини далиллайди.

Навоий асарининг алоҳида бир бобида сабр тимсоли бўлмиш Айюб пайғамбар ҳақида ҳикоя қилади. Боб сўнгида лирик чекиниш сифатида ёзилган икки-уч байтли соқийнома шоирнинг сабрга бўлган муносабати ва унинг шахсиятидаги кучли ирода соҳиби эканлигини кўрсатади:

Бот бўлу бир жом ила етук футуҳ,

Сабр эса Айюбча, йўқ умри Нух.

Ушбу байт тасаввуфий мазмунга эга. Шоир умрим Нух умрича бўлмаса ҳам, сабрда Айюбча борман, дейди. Айюб пайғамбар тасаввуфда сабр тимсолидир.

Шунга алоҳида эътибор қаратиш керакки, ҳазрат Навоий сабрни иймоннинг ажралмас бир қисми, унинг асоси деб талқин қилиб қолмай, бутун умр шоир ўз ҳаётини сабр-қаноат тадарруклари ила зийнатлаб яшаган соҳир инсондир.

Мухтасар қилиб айтганда, Навоий ижоди бир уммондирки, унинг уммонидан бир қатра сув ичган инсон ушбу ижоддан бемисл илҳом, беқиёс маънавий озуқа олгандек бўлади, гўё.

Унинг ижод намуналарини теранроқ ўргансак, бугунги кунимиз учун ҳам ибратли бўлган, шахс маънавияти юксалишига, инсонларни руҳан покланишга хизмат қилувчи олам-олам маъноларни ўқишимиз мумкин. Шу сабабли ҳам ғазал мулкининг султони, ўзбек тилининг асосчиси бўлган Алишер Навоий ижодининг ҳар бир байтини ёшларга тўғри таҳлил ва талқин қилиб, тўғри тушунтириш ҳар бир ўқитувчидан ўз устида тинмай ишлашни, изланишни талаб қилади.

Ирода ЯХШИМУРОДОВА,

Комила ХУДОЙБЕРГАНОВА,

3-сонли Амударё академик лицейи ўқитувчилари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026