МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ: 2019 ЙИЛНИНГ 1-ЯРМИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ
Республикамиз ҳудудида иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг ривожи учун маҳаллий бюджет маблағларидан фойдаланилади. Маҳаллий бюджет харажатлари асосан шу ҳудуддаги ижтимоий-маданий соҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Шу йилнинг 1-ярим йиллиги давомида туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режаси 18 млрд. 104,7 млн. сўмга белгиланган бўлиб, амалда 26 млрд. 629, 2 млн. сўмга, яъни режа 147,1 фоизга 8 млрд.435,5 млн. сўмга ортиқча бажарилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан олинган мақсадли ижтимоий трансфертлар миқдори 79 млрд. 560,7 млн. сўмни ташкил қилди.
Биринчи ярим йиллик давомида маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми режаси 120 млрд. 863,4 млн. сўмга белгиланган бўлиб, ушбу маблағлар асосан ижтимоий-маданий ва аҳолини қўллаб-қувватлаш харажатларига, иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар талабларини амалга ошириш тадбирларига қаратилди.
Маҳаллий бюджет харажатлари умумий таълим соҳасига жами 74 млрд. 836, 6 млн. сўм сарф-харажат қилинди. Жами бюджет харажатлари ҳажмининг 66,2 фоизини халқ таълим муассасаларини молиялаштиришга сарфланди. Соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари учун 20 млрд. 231, 2 млн. сўм сарф қилиниб, мазкур тизим жами бюджет харажатлари ҳажмининг 17,89 фоизини ташкил қилди.
Бундан ташқари, маданият ва спорт соҳаси ходимлари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда бошқа харажатларига 1 млрд. 431, 5 млн. сўм, ижтимоий таъминот соҳаси ходимлари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда бошқа харажатларига 430 млн. 695,3 минг сўм, давлат бошқарув идораларининг ходимлари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда бошқа харажатларига 3 млрд. 196,7 млн. сўм, ўзини-ўзи бошқариш идоралари ходимлари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда бошқа харажатларига 1млрд. 923, 5 млн. сўм, туман ҳокимлиги заҳира жамғармаси харажатларига 747 млн. 712,9 минг сўм, бошқа харажатларга 3 млрд. 797, 7 млн. сўм миқдоридаги маблағ сарфланган бўлиб, барчаси тўлиқ молиялаштирилиб берилди. Иқтисодиёт ва қишлок хўжалиги харажатларига эса 5 млрд.314,3 млн. сўм маблағлар сарфланди.
Тасдиқланган режадан ташқари туман туман ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари асосида йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан жами 2 млрд.831,9 млн. сўм ва даромадлар режасининг ортиқча бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан жами 3 млрд. 978,4 млн. сўм сарфланди.
Ушбу харажатларнинг асосий қисми ижтимоий соҳа биноларини таъмирлашга ва аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга сарфланди.
У.БЕКНИЯЗОВ,
туман Молия бўлими мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶