1-сонли МТМда "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон" деб номланган мусиқий тадбир ўтказилди
Туман Маданият бўлими томонидан бешта ташаббуснинг биринчисини амалга ошириш юзасидан ишлаб чиқилган режа ижросини таъминлаш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда. Режа асосида турли байрамлар муносабати билан кўнгилочар ва дам олиш дастурлари ташкиллаштирилиб, турли ёшдаги аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши таъминланмоқда.
29 июль куни 1-сонли мактабгача таълим муассасасида “Офарин” фольклор-этнографик жамоаси бўлим томонидан ишланган 75-78 сонли режалари ижросини таъминлаш ҳамда биринчи ташаббусни тарғиб этиш мақсадида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон" деб номланган мусиқий тадбир ўтказишди. Тадбирда муассаса тарбияланувчилари учун “Офарин” фольклор-этнографик жамоаси томонидан тайёрланган ранг-баранг мусиқий дастур намойиш этилди.
Мусиқий дастур тарбияланувчиларга хуш кайфият ва кўтаринки руҳ бағишлади.
Н.Эшчанова, туман Маданият маркази мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶