28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 22:49
Фан ва таълим 👁 2,645

Орзу йўлинг ойдин бўлсин, Қундузой

Орзу йўлинг ойдин бўлсин, Қундузой

- Тенгдошларим қандай фикрда, билмадим-у ўқитувчи-устозларимиз, ҳатто ота-оналаримизнинг ҳам тинмай панд-насиҳат қилиб, ўқишга, ҳунар ўрганишга ундашлари ҳар доим ҳам самара беравермайди, - дейди Қундузой, – менимча, илм олишга, ҳунар ўрганишга қизиқиш, аввало ҳар бир одамнинг юрагида туғилади. Ота-она ва устоз ёрдами билан биз уни ривожлантириб, ўзимиз учун севимли машғулотга айлантириб оламиз.

Қундузой ҳали жуда ёш, умум-таълим мактабининг  7-синф ўқувчиси. Лекин у ҳаётга теран боқади, ўта қизиқувчан, мулоҳаза  билан иш юритиб, атрофидагиларни ҳайрон қолдирган ҳолда жиддий хулосалар чиқара олади. Бўш вақтини мазмунли ўтказишни яхши билади у. Бадиий гимнастика билан шуғулланади, китоблар мутолаа қилади, шеърлар ижод этади. 16-сонли ихтисослашган умумтаълим мактабининг инглиз тили синфида ўқийди, "Баркамол авлод” болалар марказининг тўқувчилик тўгараги машғулотларида қатнашади. Интилувчан, аълочи ва фаол бўлган Қундузой тенгдошларидан фарқли ўлароқ, турли хил тадбирлар иштирокчиси ва ғолиби, "Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида инглиз тили бўйича фахрли ўрин соҳибаси, спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича ўтказилган мусобақаларда энг нафосатли спортчи, "Янги авлод - 2012”болалар ижодиёти фестивали лауреати, "Камалак юлдузлари - 2013” болалар  ижодиёти фестивали Республика босқичи ғолиби сифатида танилган. Ўқишда ва ижоддаги ютуқлари учун "Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгашининг махсус сертификат ва Дипломи, Фахрий ёрлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими Вазирликларининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланган. Устозлари раҳбарлигида инглиз тилини қунт билан ўрганаётган Қундузойнинг орзулари бир олам.

- Келажакда туманимиз ижодкорларининг асарларини инглиз тилига таржима қилиб, Амударё туманимиз номини жаҳонга танитиш менинг орзуим, - дейди у.

Биз Қундузойга: "Орзу йўлларинг ойдин бўлсин!”, деймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

Касблар

Касблар кўпдир дунёда,

Бир-биридан зиёда.

Хоҳлаганингни танла,

Олдин уларни сана!

Биз жуда кўп биламиз,

Ҳар ҳил касблар ҳақида.

Бирма-бир танишамиз.

Келинг, инглиз тилида!

Шифокор сўзи "Doctor”,

Дер: "доимо тоза юр”.

"Gardener” эса боғбон,

Боғ яратар бир жаҳон.

"Policeman” тинчликни

Муҳофаза қилувчи.

Ўқитувчи – "teacher”

Тинмасдан ўқинглар дер.

"Builder” эса бинокор,

Бу жуда керакли кор.

Ошпаз бўлади – "cook”

Пиширар мазали "soup”,

"Dressmaker” эса чевар,

Чиройли кўйлак тикар.

"Baker” аталар нонвой,

Ёпади ширин ширмой.

"Farmer” – бу бобо деҳқон,

"Carrot” экади ҳар он.

"Pilot” эса учувчи,

Осмонларни кезувчи.

"Firemen” ўт ўчирувчи,

Ҳамда у қутқарувчи.

"Reporter” эса мухбир,

Буни дилда сақлаб юр!

Ватан

Ҳур  бошида ҳумолар учган,

Осмонини тинчлик, эрк қучган.

Ватанимни севарман жондан,

Токи ўзим ҳаёт эканман,

Адабиёт-кўркам бир гулзор,

Унда бизлар гуллар ғунчаси.

Шу гулзордан оларман илҳом,

Чунки Ватан таним ичра жон.

Қундузой Юсупова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026