28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 22:50
Фан ва таълим 👁 3,969

Республика миқёсида танилган болалар маркази

Республика миқёсида танилган болалар маркази

Вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 28 февралда қабул қилинган "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли қарори асосида Республикамизда "Баркамол авлод” болалар марказлари ташкил этилди ҳамда "Баркамол авлод” болалар марказлари тўғрисида Низом ишлаб чиқилди.

Туманимизда ташкил қилинган "Баркамол авлод” болалар маркази ҳам ҳозирги кунда ўқувчи-ёшларга турли касб сирларини ўргатиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва қизиқишларига қараб мактабда олган билимларини ривожлантириш, амалиётда мустаҳкамлаш мақсадида 3 та йўналиш - "Бадиий ижодиёт”, "Техник ижодиёт”, "Ўлкашунослик ва экология” йўналишлари бўйича ўз фаолиятини юритиб келмоқда.

Қувонарлиси шуки, илк маротаба туманимизда Мустақиллигимизнинг 22 йиллигига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида марказимизнинг "Фольклор” тўгараги аъзолари Санъатбек Оллоёров ва Диёрбек Ортиқовлар ўзларининг "Ўзбекистон” қўшиғи билан қатнашдилар. "Баркамол авлод” болалар марказлари рейтинги жамоа аъзоларининг кўрик-танловлардаги иштироки, ҳар хил тадбирлар ўтказиш билан белгиланади. Шу боисдан тадбирлар фаолиятимизнинг асосий мезони ҳисобланади. 2013 йилнинг ноябрь ойида Нукус шаҳрида бўлиб ўтган кўрик-танловда ҳам марказимиз ўқувчилари фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритдилар. "Бадиий нафосат билимдони” деб номланган кўрик-танловнинг Республика босқичида "Қўғирчоқ театри” йўналиши бўйича марказимизнинг "Жайҳун” жамоаси 2-ўринни, "Болалар ва сув” Республика болалар фестивалида эса "Аму юлдузлари” жамоаси 2-ўринни эгалладилар. Энг қувонарлиси, "Улуғбек юлдузлари” кўрик-танловида "Ракета моделлаштириш” йўналиши бўйича 40-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси Комронбек Бахтиёров ва 31-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Азизбек Нуржоновлар Қорақалпоғистон  Республикасида 1-ўринни эгалладилар ва Тошкент шаҳрида, 2013 йилнинг 28-29 ноябрь кунлари бўлиб ўтган финал босқичида эса Комронбек Бахтиёров 2-ўринни, Азизбек Нуржонов 3-ўринни эгаллаб қайтдилар.

Қилинган ишлар ўз самарасини бераётгани бизни қувонтиради. 2013 йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳрида халқ таълими Вазирлиги томонидан ўтказилган йил якунларига бағишланган йиғилишда болаларни жалб қилиш бўйича Республикамиздаги бешта тумандаги марказлар эътироф этилиб, булардан бири бизнинг марказимиз бўлганлиги бизни янада илҳомлантирди.

Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан 2014 йилнинг "Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши бизларнинг зиммамизга масъулиятли вазифалар юклайди, албатта. Фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом, баркамол авлод қилиб тарбиялашда ўз олдимизга қўйган мақсадларни амалга оширишимизга яқиндан ёрдам бераётган ва фарзандларини тўгаракларга ишониб топшираётган ота-оналарга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 21 йиллигига  бағишланган йиғилишдаги маърузасида таъкидлаганларидек: "маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, халқимиз интилаётган келажаги буюк давлат барпо этишга қодир бўлган баркамол авлодимиз”ни тарбиялаш борасида ўз фарзандларининг қизиқишлари ва қобилиятларига эътиборли бўлган барча ота-оналар билан ҳамкорликда иш олиб бораверамиз. Зеро, бугунги ёш авлоднинг баркамоллиги учун барчамиз бирдай масъулмиз.


Шокир ХУДОЙБЕРГАНОВ,

"Баркамол авлод” болалар марказининг "Бадиий ижодиёт” йўналиши бўйича услубчиси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026