12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:58
Иқтисодиёт 👁 967

2019 йилнинг 7 ойи давомида Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўйича хизмат кўрсатиш ҳажми 3 триллион сўмдан ошди

2019 йилнинг 7 ойи давомида Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўйича хизмат кўрсатиш ҳажми 3 триллион сўмдан ошди

Замонавий жамиятда хизматлар соҳасининг ўрни қандай?

Замонавий жамият ҳаётида хизматлар соҳаси жуда кенг тарқалган ҳодиса ҳисобланади. Бугунги кунда у ёки бу турдаги хизматлар кўрсатмайдиган ёки ҳеч бўлмаганда унга дуч келмаган корхоналар деярли йўқ. Ҳар биримиз ҳар куни хизмат кўрсатиш таъсирида бўламиз. Биз уяли алоқа, Интернет, савдо-кўнгилочар марказлар, умумовқатланиш, гўзаллик салонлари, консалтинг, тиббий ва ўқув марказлари хизматларидан фойдаланамиз, турли транспорт воситаларида сафар қиламиз ва юк ташиймиз. Бу барча хизмат турлари хизматлар соҳаси тушунчасини ташкил этади.

Хизматлар соҳаси нимани ўзида акс эттиради?

Хизматлар соҳаси – корхоналар, ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган турли хизмат турларини такрор ишлаб чиқаришни ўз ичига олган жамланма соҳа ҳисобланади. Бошқача айтганда, хизматлар соҳаси тижорат, касбий ва маиший хизматларни кўрсатишга ихтисослашган мамлакат иқтисодиётининг тармоқлари ҳисобланади.

Хизматларнинг истеъмолчиси сифатида кўпчилик унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунмайди.

Хизматлар ўзи нима?

Адабиётларда хизматлар тушунчасининг бир нечта таърифлари мавжуд:

бу фойдали ҳаракатлар, иш ёки умуман олганда фаолият;

бу сотиш мақсадида ишлаб чиқариладиган номоддий активлар;

бу жараён ёки бир қатор ҳаракатлар, яъни бу ҳаракатлар қийматни яратиш воситаси бўлиши мумкин. Улар қиймат яратиши мумкин, лекин уларнинг ўзи мустақил қиймат ҳисобланмайди.

Хизматлар бу истеъмолчиларнинг (юридик ва жисмоний шахслар) ҳолатини ўзгартирадиган ёки товарлар, хизматлар ёки молиявий активларни айирбошлашда кўмаклашадиган ишлаб чиқариш фаолияти натижасидир.

Иқтисодиётда хизматлар бозор ва нобозор хизматларга бўлинади. Бозор хизматлари олди-сотди объекти сифатида иқтисодий аҳамиятга эга нархларда (хизматлар ишлаб чиқарувчи харажатларини тўлиқ ёки қисман қоплайдиган) реализация қилинадиган хизматлар ҳисобланади.

Нобозор хизматларга истеъмолчиларга иқтисодий аҳамиятга эга бўлмаган нархларда (бепул асосда) кўрсатиладиган хизматлар тааллуқли бўлади. Улар ижтимоий йўналтирилган бўлиб, ҳар қандай даражада бюджетдан ёки бюджетдан ташқари фондлардан, шунингдек, жамоат ташкилотлари фондлари маблағлари ҳисобидан тўланадиган хизматлардир. Бепул хизматлар, масалан, бепул таълим, соғлиқни сақлаш, давлат бошқаруви, мудофаа ва бошқа хизматларни ўз ичига олади.

Хизматлар соҳаси моддий ишлаб чиқаришга нисбатан бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга.

Биринчидан, товарлардан фарқли равишда хизматлар бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилади ва истеъмол қилинади ҳамда сақланмайди.

Иккинчидан, хизматлар кўпинча маҳсулотларга қарама-қарши қўйилади, ваҳоланки, саноатда хизматларнинг аҳамияти ошиб бормоқда, яъни булар ускуналарни таъмирлаш, сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш ва товарларни сотиш билан боғлиқ бошқа хизматлар. Айтиш мумкинки, кўп ҳолларда хизматлар маҳсулотнинг элементи бўлгани каби, маҳсулотни сотишда ҳам хизмат элементи мавжуд.

Ўзбекистон Pеспубликасида иқтисодий фаолият турлари бўйича хизматларнинг статистик ҳисоби Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги “2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги 55-сон қарори билан тасдиқланган Хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурига мувофиқ амалга оширилади.

Ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар ҳажми, бу хизматлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва хизмат кўрсатиш асосий фаолият тури ҳисобланмайдиган барча хизматлар ишлаб чиқарувчилари (юридик ва жисмоний шахслар) томонидан кўрсатилган бозор хизматлари қийматини англатади.

Иқтисодий фаолиятнинг алоҳида турлари бўйича бозор хизматлари ҳажми нималар ҳисобига шакллантирилади?

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари коммуникация соҳасидаги хизматларни, жумладан, телефон алоқаси, телекс, телеграф, радиоэшиттириш, электрон почта, сунъий йўлдош ва факсимил алоқаси орқали товушли ахборот, тасвирлар ва бошқа ахборот оқимларини узатиш каби хизматларни қамраб олади. Шунингдек, тижорат ахборот каналларига хизмат кўрсатиш, телеалоқа ёрдамида конференцияларни ўтказиш ва уларга тегишли хизматлар кўрсатиш, маълумот ва ахборот хабарларини қайта ишлаш билан боғлиқ ахборот хизматлари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш хизматларини ҳам ўз ичига олади.

Молиявий хизматлар молиявий воситачилик ва суғурта фаолиятини ўз ичига олади. Молиявий воситачилик хизматларига пул-кредит воситачилиги хизматлари (молиявий лизинг, кредит бериш, шу жумладан ломбардлар), дилерлар ва инвестиция фондларининг молиявий воситачилиги, молия бозорлари (товар, фонд ва валюта биржалари) учун ёрдамчи молиявий воситачилик хизматлари ва бошқа молиявий хизматлар киради.

Молиявий хизматлар ҳажмида молиявий воситачилик ҳисобидан олинган фоизли даромадлар ҳажми (хизматлар учун белгиланган тўловлар миқдорида), ҳамда қарз бериш ёки омонатни сақлаш бўйича молиявий муассасаларнинг хизматлари учун тўловлар ҳисобга олинади.

Ҳаётни, мол-мулкни, транспорт воситаларини суғурта қилиш хизматлари ва бошқа суғурта турлари суғурта ташкилотлари томонидан тақдим этилади. Суғурталовчиларнинг суғурта хизматлари ҳажми бевосита суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тушуми ҳисобланади. Бунда қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган шартномалар бўйича суғурта мукофотлари ҳисобга олинади ҳамда суғурталовчиларга қайта суғурта қилиш учун берилган шартномалар бўйича суғурта мукофотлари чиқариб ташланади. Бундан ташқари, молиявий хизматлар суғурта соҳасидаги ёрдамчи хизматларни (актуарийлар, аджастерлар, суғурта сюрвейерлари ва ассистанслар) ҳам ўз ичига олади.

Транспорт хизматлари транспортнинг барча турларида юклар ва йўловчиларни ташиш фаолияти ҳамда ташиш учун ёрдамчи хизмат турлари, шу жумладан логистика хизматларини ўз ичига олади.

Логистика – иқтисодий субъектлар ўртасида товарлар, хизматлар ва ахборот алмашинуви билан боғлиқ фаолият тури ҳисобланади. Логистик функцияларга буюртмани қайта ишлаш, материаллар оқимини шакллантириш, маҳсулотларни йиғиш, қадоқлаш, ташиш, сақлаш ва ҳ.к. киради.

Амалдаги нархларда транспорт фаолияти бўйича бозор хизматлари кўрсатиш ташишдан ҳамда транспорт турлари бўйича транспорт фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолиятдан (юклаш ва тушириш, транспорт-экспедиторлик хизматлари ва б.қ.) тушган тушум суммаси сифатида аниқланади. Автомобил транспортида юкларни ташиш бўйича бозор хизматлари ҳажмига ўз эҳтиёжлари учун (масалан, ўз маҳсулотларини (товарларини) ўзининг чакана савдо тармоғига, ички хўжалик, ички завод, ички объект ва шунга ўхшаш) етказиб бериш бўйича хизматлар ҳажми қўшилмайди.

Яшаш ва овқатланиш хизматлари қисқа муддатли турар жойлар, меҳмонхоналар, мотеллар ва бошқа турар жойлар билан таъминлаш ҳамда озиқ овқат ва ичимликлар етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади.

Савдо хизматлари улгуржи ва чакана савдо хизматларини бирлаштирган ҳолда шартномалар, буюртмалар, комиссиялар ёки агентлик шартномалари асосида бошқа шахс манфаатлари учун товарларни олди-сотдиси бўйича воситачилик хизматлари ҳамда автомобиллар ва мотоциклларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни ҳам ўз ичига олади.

Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар – турар жой ва нотурар жой биноларини ижарага бериш хизматлари ҳамда кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотишда воситачилик хизматларини ўз ичига олган кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар бўйича фаолият ҳисобланади.

Таълим соҳасидаги хизматлар давлат муассасаларида, жумладан, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасаларида тижорат таълим хизматлари, шунингдек, ҳар қандай даражадаги хусусий таълим ва ҳар қандай касбга ўқитиш, радио ва телевидение, Интернет-каналлар ва почта жўнатмалари орқали ўқитиш билан боғлиқ хизматларни ўз ичига олади.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар стационар шифохона муассасалари, поликлиникалар, стоматология муассасалари, тиббий лабораториялар томонидан пуллик асосида кўрсатиладиган хизматлар комплексини ўз ичига олади.

Ижара хизматлари – операторсиз машина ва ускуналарни ижарага бериш, маиший жиҳозлар ва шахсий буюмларни ижарага бериш бўйича хизматлар.

Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар лойиҳалаш, тадқиқот, конструкторлик, технологик ва бошқа муҳандислик хизматлари, шунингдек ихтисослашган ташкилотлар томонидан шартнома асосида бажариладиган қурилиш назорати хизматларини ўзида акс эттиради.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида  Қорақалпоғистон Pеспубликасида 3022,6 млрд.сўмлик хизматлар ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,6 фоизни ташкил этди.

Қорақалпоғистон Pеспубликасида  2019 йил январь-июль ойларида иқтисодий турлари бўйича хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми.

 

Ҳажми, млрд, сум

Ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати, %

 
 

Хизматлар - хажми

3022,6

116,6

 

Шу жумладан:

 

 

 

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

190,0

110,9

 

Молиявий хизматлар

537,5

178,2

 

Транспорт хизматлари

817,0

112,0

 

Шу жумладан: автотранспорт хизматлари

425,5

101,0

 

Яшаш ва овқатланиш хизматлари

91,0

103,3

 

Савдо хизматлари

710,2

103,0

 

Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар

101,2

102,6

 

Таълим соҳасидаги хизматлар

119,7

118,1

 

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар

33,8

101,1

 

Ижара хизматлари

68,6

109,5

 

Компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар

92,6

102,4

 

Шахсий хизматлар

115,5

106,6

 

Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар

59,6

128,5

 

Бошқа хизматлар

85,9

102,8

 

Б. Тажибеков, Қорақалпоғистон Pеспубликаси статистика бошқармаси Хизматлар соҳаси статистикаси бўлими бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026