12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:04
Адабиёт 👁 4,046

Баҳодир Худойберганов: «Мен Сизларни яхши кўраман»

Баҳодир Худойберганов: «Мен Сизларни яхши кўраман»

Ҳаёт – мураккаб, шу билан бирга сир-синоатларга тўла. Бу ҳаёт бўстонида турфа хулқ-атворли инсонлар турфа хилда яшайдилар. Ким учундир ҳаёт – мол-у мулк, шоҳона турмуш кечириш учун берилган имконият. Яна ким учундир эл-юрт, она Ватан келажаги, бахт-саодати учун ҳалол ва фидойи меҳнат, хайрли ташвишлар билан яшаш майдони. Оқил инсонлар ҳамиша иккинчи йўлни – ҳалоллик ва фидойиликни, меҳнатсеварликни танлайдилар. Ана шу йўлда ўз бахт-саодат кошонасини тиклайдилар. Бу –халққа яқинлик, яхшилар ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлиш дегани.

Таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ёзувчи ва шоир, ҳамюртимиз Баҳодир Худойберганов бетакрор истеъдоди, ҳалоллиги ва фидойилиги, айни дамда меҳнаткашлиги билан ўз хулқини зийнатлаган инсон. Нафақат ўзи туғилиб ўсган юрт, балки бутун мамлакатимиз, ҳатто қўшни давлатлар миқёсида ўз асарлари билан минг-минглаб мухлислари қалбидан жой олиб, минглаб инсонлар ҳурмат-эътиборини қозонган адиб. Таниқли ёзувчи бугун таҳририятимизнинг азиз меҳмони.

- Баҳодир оға, аввало, таҳририятимизга хуш келибсиз.

- Раҳмат, хуш кўрдик.

- Ўз элингиз, элдошларингиз билан "Тараққиёт кўзгуси” газетаси орқали учрашиш, дилдан суҳбатлашиш Сизда қандай таассурот уйғотганини билишни истардим.

- (Мамнуният билан) Жуда зўр! Мен азим Қиличбой заминида туғилиб, ўсганман. Бу қадим гўша – менинг ота маконим. Киндик қоним томган азиз тупроқ. Ҳар гал Тошкентдан юртимга ошиқиб келишимнинг сабаблари жуда кўп бўлади. Аввало, Қоратов билан Жумуртовга кўзим тушиши биланоқ ўсмирлик ва ёшлик дамларимга гувоҳ бўлган  она қишлоғимнинг ҳар битта гиёҳини соғиниб кетаман. Амударёнинг кўпригидан ўтаётиб айрича ҳаяжон чулғайди дилимни. Чунки шу кўприкдан ўтсам бас, ҳар  бир одамнинг қиёфасида отамни, онамни кўргандай, туғишганларимнинг назарларини ҳис қилиб тураман. Нима қилай, мен Амударё заминини, унга қўшиб ҳар бир амударёликни юрак-юрагимдан яхши кўраман. Кўпчилик дўстларим ҳавас билан: "Баҳодир, сенга мазза, пойтахтда яшайсан, ҳурмат-эътиборинг жойида. Биз юрибмиз, қишлоқнинг урпонгли йўлларида”, - дейишади.

Қаранг-а, "қишлоқнинг урпонгли йўллари...” Ахир бу йўллар Ватаннинг азиз сўқмоқлари-ку! Менинг томирларимга туташган-ку бу йўллар!

- Билсангиз, ана шу урпонгли дала йўллари мени улғайтирди. Халқимни севишни, унинг учун фидойилик билан меҳнат қилишни ўргатди, шу йўллар менинг юрагимга маънавиятнинг ёрқин нурларини олиб кирди, жўралар! – дейман.

Бу – Ватан туйғуси. Бу туйғу азиз, қадрли. "Тараққиёт кўзгуси” газетаси орқали мен ўзим севган, ўзим талпинган халқим билан суҳбатга чоғланишим эса – Бахт!

- Баҳодир оға, кўпчилик ёзувчи ёки шоир деганда адабиёт соҳасида ўқиб, ижод оламига кирганларни кўз олдига келтиришади. Сиз эса...

- Тушундим, "Сиз адабиёт йўналиши бўйича таҳсил олмагансиз?” – демоқчисиз. Тўғри, мен 1980-1986 йилларда Тошкент политехника институтида ўқиб, муҳандислик дипломини олганман. Лекин ижодкор учун унинг қайси соҳада таҳсил олиши эмас, балки умумманфаатлари йўлида қиладиган маънавий-маърифий ишлари муҳимроқ, деб ўйлайман. Қолаверса, қонида ёзувчилик, шоирлик иқтидори гупириб турган одам учун ҳеч қачон ижод майдони бегона эмас.

- Адабий давраларда Сизга ўта сермаҳсул ёзувчи сифатида баҳо беришмоқда. Тинимсиз  ижод билан шуғулланиш Сизни чарчатиб қўяётгани йўқми?

- Менинг ижодимга озгина эътибордан ҳам ўзимни ўта бахтиёр ҳис қиламан. Агар мени сермаҳсул ижодкор, дейишсалар, бундан қувонаман. Албатта, ёзганларим китобхонларга манзур бўлса. Бошқалар қандай, билмадим-у мен учун ижод қилишдан тўхташ – фақирлик. Фақир одамнинг имкониятлари чегараланган бўлади. Агар у ижодкор бўлса, янаям ёмон. Қайнаб турган булоқнинг тўхтаб қолиши - энг аввало булоқ атрофидаги наботот оламига, қолаверса, шу булоқдан сув ичгувчи одамларга зиён. Сувсизликдан қовжираган гиёҳ билан чўллаган одамнинг ҳолатини бир тасаввур қилинг-а! Сувсизлик табиат учун ҳам, инсон учун ҳам фожиа. Айтмоқчиманки, ижодкор – киши руҳиятини эзгулик нурлари билан тўлдирса, адабиёт том маънода халқни тарбияловчи, дунёни гўзалликка бошловчи қудратга эга. Инсон маънавиятининг толмас қаноти ҳам шу – Адабиёт. Шуни билиб туриб, юрак-юрагидан ҳис этиб туриб ҳам ёзувчи ижод қилмаслиги, унга жон  қулоғини тутиб, китобларини уй тўридаги жавонда ардоқлаб турган элига эзгу сўзи билан хизмат қилмаслиги мумкин эмас. Хулоса шуки, мен ижод майдонида фақир бўлиб қолмаслик учун ўз устимда тинмай изланаман, меҳнат қиламан, холос.

- Ҳозирги пайтда 10-15 яшар шоир-у шоиралар, ёзувчи-ю адиблар кўпайиб кетган. Бу адабиётга эътиборсизликни ёки ёшлар  ижодига эътиборми билдирадими?

- Менимча, ҳар иккаласи ҳам. Халқимизда: "гуруч курмаксиз бўлмас”, деган  ажойиб ҳикмат бор. Яхши пазанда гуручни курмаклардан тозаламай туриб ошга уннамайди, тўғрими?  Агар эътибор берган бўлсангиз, яхши китоблар ҳеч қачон китоб расталарида чанг босиб туриб қолмайди. Ўша сиз айтаётган ижодкорларнинг китобларига келсак, уларнинг кўпчилиги ҳар хил кўрик-танловлар учун "махсус тайёрланган китоблар”. Сезишимча, бундай китобларни тайёрлашда ҳаммоллик қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Лекин адабиёт ҳалоллик ва фидойилик майдони. Бу майдонда от сурмоқ учун моҳир, кучли  чавандоз бўлмоқ жоиз. Қолаверса, куч ва маҳоратдан, ҳалоллик  ва фидойиликдан ташқари, ижодкорда билим ва қатъият бўлмаса, синчков Адабиёт уни асло тан олмайди. Демак, ёшми, қарими – ўзини ижодкор деб билганлар ёзаверишсин. Адабиёт эса ўзи танлаб, чертиб-чертиб олаверади. Ахир Адабиёт майдонида адабий таҳлил, адабий танқид деган ўта муросасиз чиғириқлар, имтиҳонлар бор-ку!

- Сизнинг "Ой нурлари сўнмайди” романингиз китобхонлар томонидан ҳам, адабиёт аҳли томонидан ҳам яхши кутиб олинганини биламиз. Яқинда шу романингизнинг  иккинчи нашри сотувга чиқарилди, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, кетма-кет "Қўйнимдаги қотил” ва "Аёл армони” романларингиз нашр этилди, бу адабиёт оламидаги бизнесми ёки шахсий рекламами?

- Ҳеч қайсиси эмас! Агар мен ижодда бизнес ёки шахсий реклама ҳақида ўйлаганимда эди, аллақачон миллиардер бойвачча бўлиб кетардим, бу қўлимдан келарди. Ижодкор учун халқнинг, зукко китобхонларнинг эътирофи, ҳурмат-эҳтироми ҳар қандай бойликдан ҳам муҳимроқ. "Ой нурлари сўнмайди” романим китобхонлар талабидан келиб чиқиб қайта нашр этилди. Ундан ташқари, "Оқибат”, "Соғинч”, "Асранган олтин”, "Тақдир ўйинлари”, "Лафз”, "Ўқилмаган мактуб” каби 10 та китобим нашр этилган бўлса, уларнинг барчаси сотилиб кетди. Халққа манзур бўлгандирки, китоб дўконлари пештахталарида туриб қолгани йўқ. Ана шунинг ўзи менга бойлик. Тунлари ухламай, ўз асарларинг қаҳрамонлари билан ҳамнафас яшаб, азоб-уқубат чекиб китобни тартиб этсанг-у унга китобхон қайрилиб қарамаса, ёзувчилигингдан не наф?

- Китобларингизга қанча гонорар (қалам ҳақи)  оласиз?

- (Кулиб) Меҳнатимга яраша-да!

- Масалан, "Қўйнимдаги қотил” романингиз 5000 нусхада чоп этилган экан...

- Бундай кўп нусхада чоп этилган асарларим учун 5-6 миллион атрофида қалам ҳақи беришади. Нима десам экан, бу қалам ҳақи ёзувчининг меҳнати қошида ҳеч нарса эмас. Тинимсиз ўқиш, изланиш, тунларни бедор ўтказиш, матн териш..., то китоб ҳолига келтиргунча қилинадиган майда-чуйда сарф-харажатларни жамлаганда, бу гонорар ҳеч қандай тош босмайди. Юқорида айтганимдай, ёзувчида моддий манфаатдорлик ҳисси устун бўлса, у ёзувчи эмас. Бундай ижодкор халқ дилига кира олмайди. Кемтик кўнгилларга малҳам бўлгулик сўз топа олмайди у. Ҳаётдаги маънавий бўшлиқларни тўлдириш тугул, ўзи маънан бемор бўлади унинг. Ёзувчи – ҳаётнинг санитари, киши руҳиятининг муҳандиси.

- Шунинг учун ҳам асарларингизда нур билан зулмат оралиғидаги курашлар, жаҳолат ва разолат ботқоғига ботган кимсалар билан ҳалоллик ва ҳақиқат сари интилган инсонлар ўртасидаги тўқнашувлар ҳаётдагидай акс эттирилган экан-да! Қаҳрамонларингизнинг ҳаётда прототиплари борми?

- Тўғри, менинг қаҳрамонларимнинг барчаси маълум маънода биз билан ҳамнафас яшаган, яшаётган инсонлар. Мақсадим, асарларимни ўқиган инсонлар ҳаётдан тўғри хулоса чиқарсалар, бу ҳаётнинг қадр-қимматини билсалар, яхшилик томон ҳеч бўлмаса, биргина эзгу қадам қўйсалар. Устозларимиз айтардилар: "Сен элингга мингта сўз айтиб, бошини қотирма. Биргина, атиги биттагина сўз айт – шу сўз элни эзгулик сари тебратсин!”.

Мен такрор ва такрор айтаман: мен ёзувчиман, қуролим ҳам, бойлигим ҳам оддий Сўз! Агар мухлисларим менинг асарларимни ўқиб, улардан ҳаётий хулосалар чиқарсалар, ундан ибрат олсалар, демак, менинг меҳнатим ўз қадрини топибди. Эзгу Сўзнинг элни тебратгани шу!

- Аму элидан етишиб чиққан таниқли ёзувчининг оилавий ҳаёти барчани қизиқтиради.

- Нима десам экан, барча қатори оддий ўзбек оиласининг бахтли соҳибиман. Вафодор умр йўлдошим, икки нафар фарзандим бор. Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида яшайман. "Қадрият” газетаси таҳририятида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлайман. Ғурур билан айтаманки, мен азиз Амударё элимнинг Қиличбой қишлоғи боласиман!

- Ижодий режаларингиз, "Тараққиёт кўзгуси” газетаси муштарийларига тилакларингиз.

- Ижодкорнинг режаси ҳам, орзулари ҳам кўп бўлади. Мен  шундай бир асар ёзсамки, унинг ҳар бир сатрида Аму бўйларининг, Қиличбой боғларининг ажиб ҳарорати уфуриб турса, Истиқлолдан нур эмган далалар, тараққиёт манзаралари бор бўйи билан қад ростласа...

- Газета мухлисларига, азиз эл-дошларимга дилимдаги энг эзгу тилакларимни бахш этиб, уларни, азиз халқимни бағримга босиб қоламан:

- Мен Сизларни жуда яхши кўраман!

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

- Миннатдорман.

Суҳбатдош Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026