ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИСИНИ БОРИБ КЎРДИЛАР
Нигора Собирова 31-умумтаълим мактабининг 11-а синфига раҳбарлик қилади. У синф раҳбари сифатида ўқувчи-ёшлар билан миллий маънавий қадриятларимизни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат ва самимий эътибор, инсоний муносабатлар, инсон ва унинг қадр-қимматини интелектуал мулк даражасида эъзозлаш мавзуларида давра суҳбатлари, ёшлар билан нуронийларнинг учрашувларини ташкил этади. Турли байрам саналарида ташкил этиладиган “Устоз – йўлчи-юлдузим” тадбирида барча ўқувчилар фаол иштирок этишади.

21 октябрь – Она тилига давлат тили мақоми берилган кун арафасида Нигора Собирова ўзи раҳбарлик қилаётган синф ўқувчилари билан уларнинг биринчи ўқитувчиси, айни пайтда кексалик нафақасидаги устозлари Гулпошша опа Давлатбоевани бориб кўрдилар. Ўқувчи-ёшлар Гулпошша Давлатбоевани она тили байрами билан табриклаб, ўзларига ўқиш-ёзишни, она тилимизда равон гапиришни ўргатган биринчи ўқитувчисига гулдасталар ҳадя этишди. Ўқишда, жамоат ишларида ўзлари эришаётган ютуқлари ҳақида гапириб беришди. Устоз ва шогирдлар бу учрашувдан олам-олам завқ олдилар.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶