Амударё туманини 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари
Туманда ўтган йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 65,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, солиштирма нархларда 2012 йилга нисбатан 112,6 фоизга, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 11,8 млрд. сўмни ташкил қилиб, 138,0 фоизга, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 139,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, 111,7 фоизга, пудрат ишлари 55,6 млрд. сўмни ташкил қилиб, 161,9 фоизга, чакана савдо айланмаси 120,9 млрд. сўмни ташкил қилиб, 128,4 фоизга, пуллик хизмат кўрсатиш 46 млрд. сўмни ташкил қилиб 115,9 фоизга ўсди.
Ижтимоий соҳада олиб борилган ишлар натижасида 47,2 минг кв.метр уй-жойлар, 5,5 км. узунликдаги газ, 47,5 км. узунликдаги ичимлик суви тармоқлари тортилди. 103 та хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари қурилиб фойдаланишга топширилди. Уларга жами 4 млрд. 709 млн. сўм, шу жумладан 1 млрд. 222 млн.сўм тижорат банклари кредитлари ва 3 млрд. 487 млн. сўм тадбиркорларнинг ўз маблағлари жалб қилинди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶