13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:48
Жамият 👁 3,437

Дин-у диёнатда адашманг

Дин-у диёнатда адашманг

Бугунги тезкор ўзгаришлар давридаги энг мураккаб муаммо бу - ғоявий ва мафкуравий таҳдидлар ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам, бугун жаҳон сиёсий жараёнларидаги асосий таъсир мафкуравий хуружлар орқали амалга оширилмоқда.

Ана шу хатарли кучлар ёшларимиз онги ва қалбини эгаллаш учун астойдил уриняпти. Улар айрим ёшларнинг соддадиллиги, эътиқоди сустлигидан фойдаланиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби баҳоналар билан ўз тузоқларига илинтиришга ҳаракат қилишяпти.

Пайғамбаримиз (с.а.в): - «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ё яхшиликка буюрасиз ва ёмонликдан қайтарасиз ёки бўлмаса, Аллоҳ таоло устингизга бир балони юборадики, ундан кейин қанча дуо қилсангиз-да дуоингиз қабул бўлмайди» - деб одамларни амри маъруф ва нахий мункар қилмасликнинг оқибати қанчалик ёмон бўлишлигидан огоҳлантирганлар. Демак, халқ орасида яхшиликларни ёйиш, ёмонликларнинг олдини олишга ғайрат қилиш лозим бўлади. Аксинча, ҳеч кимнинг биров билан иши бўлмаса, ҳар ким ўзи билан ўзи овора бўлса, халқнинг фаровонлиги, тинчликнинг барқарорлиги учун ўз ҳиссасини қўшмаса, бундай ҳолда Аллоҳ таоло ҳам бандаларидан юз ўгиради, уларнинг талабларига жавоб бермайди.

Фирқабозлик динга путур етказадиган, жамият барқарорлигига рахна соладиган энг оғир жиноят бўлгани учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда:- «Ҳаммангиз Аллоҳнинг аркони (Қуръон)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг» -деб буюрган.

Маълумки, Аллоҳ таоло Қуръони карим-да, Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадисларида биз мусулмонларни бирликка чақириб, фирқаларга бўлинишдан қайтарганлар. Турли гуруҳ ёки жамоалар ташкил қилиб, шу гуруҳ ёки жамоани бошқа мусулмонлардан афзал билиб, тутган йўли билан кибрланиб юриш, фақат шу гуруҳнинг йўли тўғри, дейиш айни мутаассибликдир. Ислом ниқоби остида чиқаётган фирқаларнинг мақсади исломнинг номини булғаш, ёшларни шу фирқаларга киргизиб, йўлдан уришдир.

Пайғамбаримиз (с.а.в): «Менинг умматим 73 фирқага бўлиниб кетади. Уларнинг ҳаммаси дўзахи бўлади, фақат бир тоифагина жаннати бўлади»,- деганлар. Бундан 60 йил аввал пайдо бўлган, халифалик қуриш даъвоси билан чиқган Ҳизбут-таҳрир номли фирқа ҳам ўша 72 адашган фирқалардан бири бўлиб, исломни бузиш, мусулмонларни бир-бирига қарши қилиб қўйиш учун махсус ўйлаб чиқарилган партиядир. Ҳизбут-таҳрирнинг даъватларига яхшилаб назар ташланса, ислом динига ёт нарсалар эканлиги маълум бўлади. Улар Қуръон ва ҳадисдан далиллар келтирадилар, лекин ўз фойдалари учун, яъни, умуман Қуръон ва ҳадис далолат қилмайдиган маъноларда тушунтирмоқчи бўладилар.

Адашган фирқалардан яна бири Акромийлар бўлиб, Фарғона водийсида, аниқроғи, Андижон вилоятида вужудга келган. Унинг бошқа фирқалардан фарқи ҳозирги кунда мусулмонларга намоз ҳам, рўза, закот, ҳаж ҳам фарз эмас, деган эътиқод ва даъвони олдинга суради. Улар буни изоҳлаб: Муҳаммад (с.а.в) то Мадинага ҳижрат қилгунларига қадар Маккада 13 йил давомида кишиларни фақат Аллоҳ ва охиратга имон келтиришга даъват қилганлар. Намоз, рўза, закот, ҳаж каби ибодатлар эса Мадина даврида, яъни ислом ривожлангандан сўнг фарз бўлган, - дейдилар. Шу нуқтаи назардан, бу тоифа то ислом давлати қурилмагунча мазкур ибодатларни бажариш шарт эмас, деб ҳисоблайди. Ҳолбуки шариатнинг инсон шахсига боғлиқ бўлган фарз амаллари замон ва макондан қатъи назар ҳеч қачон амалдан тўхташи мумкин эмас.

Сўнгги йилларда «салаф солиҳларга эргашиш» шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. Маълумки, «Аҳли Сунна вал Жамоа» эътиқодига кўра ислом арконлари бешта: имон, намоз, рўза, закот ва ҳаж. Сохта салафийлик эса, «жиҳод - олтинчи аркон ва жиҳод қилиш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир», деган ғояни илгари суради. Салафийлар қандай ғоя остида ҳаракат қилмасин, бузғунчи моҳияти ўзгармай қолмоқда. Уларнинг ҳар қандай янгиликни бидъат ҳисоблашларида, анъанавий мазҳабларнинг инкор қилинишида, тасаввуфнинг умуман тан олинмаслигида ҳамда қабристонларни зиёрат қилиш мумкин эмас, деб эътироф этишларида ҳам салафийликнинг бузғунчи табиати ёрқин намоён бўлади.

Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олган бир гуруҳ манфур кимсалар ва Марказий Осиё минтақасида фаолияти кузатилаётган Ҳизбут-таҳрир, Акромийлар, Нурчилар, Таблиғчилар, ва Жиҳодчилар каби диний-экстремистик гуруҳлар аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлган мамлакатимизда гарчи исломнинг асосий беш аркони бажарилиб турган бўлса-да, мусулмонобод юртимизни дорул-ҳарб, яъни, кофиристон деб эълон қилиб, жамият ўртасида бузғунчилик, уммат орасида низо чиқаришга уринмоқдалар. Давлат сиёсий бошқарувига аралашиш, диний уламоларнинг жонига қасд қилиш ҳоллари ҳам учраб турибди. Уларнинг иддаолари бўйича ҳамма фақат ислом шариатига таяниши керак, Конституцион қонун-қоидаларга амал қилишни куфр деб атаб, ўзларини ислом дини ва мусулмонларни ҳимоя қилувчи халоскор фирқа деб эълон қилиб, одамларни жанговар кайфиятга ундамоқдалар. Энг ачинарлиси шундаки, бу оқимлар ҳали онги шаклланиб улгурмаган тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, улардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқдалар.

Халқимиз бундай шароитда ҳар қачонгидан ҳам ҳушёр ва огоҳ бўлиши, дўст-у душманни ажратиши, ғанимлар фитнасига учмаслиги, ёвуз кучлар қўлида қўғирчоқ бўлмаслиги зарур. Чунки ҳар бир фасод иш ортида разил мақсадлар, манфаатдор кимсалар турганини бир лаҳза ҳам унутишга ҳаққимиз йўқ.

Шу боис, барчани ҳушёрликка, ҳар қандай ёт ғоя ва фикрларга бефарқ бўлмасликка, мустақил она-диёримиз халқига, унинг тинч турмуши ва фаровонлигига таҳдид соладиган турли хавфлардан огоҳ бўлишга чақиришимиз керак.

 

А.МатсаФоев,

"Юсуф эшон бобо” жомеъ масжиди имом-хатиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026