САЙЛОВГА ДОИP ТАPҒИБОТ - ТАШВИҚОТ ИШЛАPИНИ ОЛИБ БОPАЯПМИЗ
Мамлакатимиз ҳаётида муҳим ижтимоий -сиёсий воқеа – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига депутатлар сайлови тобора яқинлашмоқда. Сайловга тайёргарлик ишларига “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар” шиори остида старт берилган эди. Боиси бу йилги сайловларни янги қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ ва умумэътироф этилган халқаро стандартлар талабларига мос, очиқ, ошкора ўтказилишини таъминлашнинг барча чоралари амалга оширилмоқда.
Мен раислик қилаётган 55- сонли мактабда жойлашган 88- сайлов участкасида 2657 нафар сайловчилар бор. Шу кунгача участка сайлов комиссиямиз жойлашган хоналар талаблар даражасида безатилди ва сайловга доир адабиётлар, қонуний -меъёрий ҳужжатлар билан таъминланди, барча аъзоларимиз бир жон - бир тан бўлиб сайловолди тарғибот –ташвиқот ишларини олиб бораяпмиз.Сайловлар кунида бир сайловчи – бир овоз тамойилини таъминлаш учун фуқаролар кўнглида юртимиз келажаги учун дахлдорлик ҳиссини юксалтиришга, уларнинг энг муносиб номзодларга овоз бериши фуқаролик бурчи эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Шунингдек, сайловлар кунида барча тоифадаги сайловчилар учун, яъни ёш болали аёллар, кексаларнинг ҳам эмин-эркин овоз беришларига шароитлар яратаяпмиз.
Шу кунгача сайлов участкамиз ҳудудидаги барча хонадонларда яшовчи , сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг электрон рўйхати шакллантирилди ва улар янги қабул қилинган Сайлов кодексидаги овоз бериш тартибидаги ва бошқада ўзгаришлардан хабардор қилинди. Мақсадимиз 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига бўладиган сайловларни демократик тамойилларга мос, намунали ва фаоллик билан ўтказишга эришишдир.
Даврон АPИКОВ, 88- участка сайлов комиссияси раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶